“UZTEX Shovot” МЧЖдаги БПТ аъзолари сони 400 нафарга етди

17.04.2019, 18:13

“UZTEX Shovot” МЧЖдаги БПТ аъзолари сони 400 нафарга етди

Шу кунларда барча партия ҳудудий кенгашларида бўлгани каби Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларидаги бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилиб келинмоқда. Шовот туманидаги “UzTex Shovot” МЧЖ қўшма корхонасидаги қуйи бўғинда ўтказилган йиғилишда БПТ раиси Ҳикмат Рўзметов корхона ва қуйи бўғин фаолияти, ўтган йили эришилган натижалар, олиб борилган тарғибот тадбирлари, ўтказилган маънавий-маърифий учрашувлар, ходимларнинг сиёсий билимини ошириш, ҳар бир ходим ўз уйида томорқасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш борасида қилинган амалий ишлар, БПТнинг танловлардаги иштироки борасида батафсил маълумотлар берди.

- Тумандаги бошқа қуйи бўғинлар ҳам мазкур корхонадаги бошланғич партия ташкилоти фаолиятидан ўрнак олса арзийди, - дейди партия вилоят Кенгашининг БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Дилшод Гафуров. - Сабаби, қуйи бўғинларга берилган вазифа ва топшириқларни биринчилардан бўлиб бажаришда, ўзларининг кўплаб таклиф ва ташаббуслари билан бизга чиқишлари, партиямиз аъзолари сафи ҳам, аъзолик бадаллари ҳам кун сайин ошиб бораётгани ушуб қуйи бўғин ўз фаолиятини тўғри ташкил қилганидан далолатдир. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур ташкилотда партия қуйи бўғини 2014  йилда ташкил қилинган эди. Дастлаб ушбу бошланғич партия ташкилоти тузилган вақтда 11 нафар аъзо бўлган бўлса, бугунги кунга келиб улар сони 400 нафарни ташкил этади.

                                                                                                                                 Рисолат Бобожанова,

O‘zLiDeP Шовот туман Кенгаши

ижрочи котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1219
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+