O‘zLiDeP кўмагида учқўрғонлик 35 нафар ёшлар ишли бўлди
17.04.2019, 18:21
Учқўрғонлик Баҳодир Каримов касб-ҳунар коллежини тамомлаганига икки йил бўлган бўлсада, ҳозирга қадар у ўзига муносиб иш топишга қийналаётган эди. O‘zLiDeP Учқўрғон туман Кенгаши, туман ҳокимлиги ҳамда аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган меҳнат ярмаркасида Баҳодир “Учқўрғон Дон” АЖ корхонасидан ўзига муносиб иш топди.
- Меҳнат ярмаркасида 47 та тадбиркорлик субъектлари, корхона ва ташкилот, МТМ ва ХТБ вакиллари 70 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашиб, ёшларга мавжуд иш ўринлари ва ундаги яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумотлар беришди, - дейди Аҳоли бандлика кўмаклашиш маркази, ушбу марказ қошидаги БПТ раҳбари Мансуржон Рахимов. - Бу орқали ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш, уларни бўш вақтларини унумли ўтказиб, даромад топишларига кўмаклашишни мақсад қилганмиз.
- Бугунги ташкил этилган ярмаркада мутахассислигим бўйича иш топганимдан жудаям ҳурсандман, - дейди Дилфуза Рахимова. - Туманимизда жойлашган 17-МТМга ишга қабул қилиндим. Ўз меҳнатим орқали оилам даромадига кўмакдош бўлишимга сабабчи бўлган барча ташкилотчиларга миннатдорчилигимни билдираман.
Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP уюшмаган ёшларни аниқлаб, уларнинг муносиб иш ўрнига эга бўлишига кўмаклашишни устувор вазифаси деб билади. Айни шу мақсадда ташкил этилган мазкур меҳнат ярмаркасида эса 35 нафар уюшмаган ёшлар муқим иш жойига эга бўлишди.
Давлатбек Дедаханов,
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши
ёшлар билан ишлаш бўлими
етакчи консультанти
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
-
Ёшларнинг сиёсий саводхонлиги оширилмоқда
24.02.2024, 13:33
-
Депутатлар ва партия фаоллари ёшлар ҳузурида
24.02.2024, 13:21
Фикрингизни қолдиринг