O‘zLiDeP “Кроссфит” бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ўтказди

18.04.2019, 17:10

O‘zLiDeP “Кроссфит” бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ўтказди

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари ҳамкорлигида “Street sport”,  “Соғлом ҳаётга қадам ташла!” шиори остида ўтказиб келинаётган акциялари ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Мазкур акция Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирилиги Қуролли кучлар академиясида ташкил этилди.

Унда халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, спорт усталари, Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирилиги Қуролли кучлар академияси курсантлари қатнашди.

Мутахасисларнинг айтишича, кам ҳаракатлилик ва нотўғри овқатланиш оқибатида мамлакатимиз аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга, 46 фоизида қон таркибида меъёридан ортиқ холестерин мавжуд. Яна 31 фоизида эса қон босими юқори. Шунингдек, аҳоли кундалик овқат рационида мева-сабзавот истеъмоли етарли эмас. Бу муаммолар туфайли Ўзбекистонда йиллик ўлим ҳолатларининг 78 фоизи айнан юқумсиз касалликлар улушига тўғри келмоқда.

“Мазкур акция Тошкент шаҳрининг барча туманларида, жамоат жойларида бўлиб ўтмоқда. Маҳаллаларда — “Саломатлик майдончалари”, ҳудудларда уюшмаган ёшлар билан “Саломатлик дарслари”, таълим муассасаларида “Тамакисиз ҳудуд учун овоз берамиз” акциялари, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш қоидаларига риоя қилиш, жамоат транспортларида тамакисиз ҳудуд яратиш, гиёҳвандликни олдини олиш бўйича оммавий рейдлар олиб борилмоқда”, – дейди халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳ аъзоси Алишер Муксимов.

Тадбирда шунингдек, “Кроссфит” спорти бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1117
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+