O‘zLiDeP вакили М. Файзилов ўзи таҳсил олган мактабга китоблар совға қилди

18.04.2019, 17:29

O‘zLiDeP вакили М. Файзилов ўзи таҳсил олган мактабга китоблар совға қилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси, “Мароқанд мева- сабзавот” МЧЖ директори Мехрож Файзилов “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб, маънавият” номли акция доирасида ўзи таҳсил олган  49- мактабда ўқувчилар билан учрашди.

Учрашувда М. Файзилов ўқувчилик дамларини эслаб, ўзининг ҳаётий тажрибалари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди.

- Бу даргоҳга бугун ҳаяжон билан қадам босдим. Чунки болалик дамларим эсимга тушди. Шу мактабни 27 йил аввал аъло баҳоларга тугатганман. Мактабда чет тили фанидан француз тилини ўрганганмиз. Тақдир тақозоси билан тадбиркорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан Францияда бўлганимда, ўқувчилик дамларимда шу тилни янада мукаммал ўрганмаганимдан афсусланганман. Ҳозир ўқиган ҳар бир китобингиз, ўрганган билимингиз келажакда сизга аст қотади. Мактаб дамларингиздан унумли фойдаланиб, бор кучингизни илм олишга бағишланг! Хорижий тилларни пухта ўрганинг, - деди М.Файзилов.

Партия вакили фаол ўқувчилар ва мактаб кутубхонасига ўзининг энг яхши кўрган китоблар жамланмасини совға қилди. Улар орасида тарихий романлар (Ойбекнинг “Навоий”, Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси”, ”Темур тузуклари”) дан тортиб, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, Ўзбекистон халқ шоирларининг сайланма асарлари ўрин олган.

“Президентимиз ташаббуслари туфайли мактабимизни битириб кетган, бугун халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилаётган раҳбар билан учрашаяпмиз. Бу учрашувлар бизда катта таъсурот қолдирмоқда. Бугунги учрашувда Мехрож Файзиловнинг иш фаолияти билан танишиб, у кишига нисбатан менда ҳавас уйғонди. Мен ҳам келажакда шу тадбиркор каби юртимиз равнақи учун хизмат килишни кўнглимга тугиб қўйдим,” - дейди ушбу  мактабнинг 9-синф ўқувчиси Анвар Санаев.

Бахтигул Қаршиева,

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    857
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+