Номзодларнинг сайловчилар билан учрашувига марҳамат!

13.12.2017, 12:00

Номзодларнинг сайловчилар билан учрашувига марҳамат!

Маълумки, 24 декабрь – Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Шу муносабат билан жойларда номзодларнинг  аҳоли  вакиллари  билан  учрашувлари  ўтказилмоқда.

Эътиборингизга 13 декабрь куни O‘zLiDePдан қўйилган номзодларнинг учрашувлари жадвали туманлар кесимида аниқ жойи ва вақти кўрсатилган ҳолда ҳавола этилмоқда.

Агар сизнинг ҳам партиямиздан кўрсатилган номзодларимиз учрашувларида иштирок этиш иштиёқи бўлса, албатта ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларингиз билан қатнашишларингиз мумкин. Энг муҳими эртанги ҳаётингиз фаровонлиги, фарзандларингиз бахту-камоли айнан сизнинг танловингизга боғлиқ.

Ҳурматли сайловчилар! O‘zLiDeP сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни кузатиб боринг. Унда кейинги кунларда бўлиб ўтадиган учрашувлар жойи ва вақти тўғрисида қўшимча маълумотларга эга бўласиз.

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзодларимиз учрашувларида фаол иштирок этишга чақириб қоламиз!

УЧРАШУВЛАР ЖАДВАЛИНИ ЮКЛАБ ОЛИШ.

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    216
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш