Фарғонада O‘zLiDeP ташкил қилган иншолар танловида 7000 га яқин ўқувчи-ёшлар қатнашди

19.04.2019, 16:57

Фарғонада O‘zLiDeP ташкил қилган иншолар танловида 7000 га яқин ўқувчи-ёшлар қатнашди

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ва вилоят Халқ таълим бошқармаси ҳамкорлигида замонавий билим ва дунёқарашга эга бўлган ёш мутахассисларни шакллантириш, ёшлар орасида депутатликнинг мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини амалга ошириш механизмларини тарғиб қилиш мақсадида туман ва шаҳарлардаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Агар мен депутат бўлсам” лойиҳаси доирасида иншолар танлови ўтказиб келмоқда.

Танловда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 10-11 синф ўқувчилари қамраб олиниб, улар ўзларининг иншоларини тақдим этадилар.

Бугунги кунга келиб мазкур танлов вилоятдаги 400 дан ортиқ умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилиб, 7000 га яқин ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Танловда фаол иштирок этиб, ўзларининг ижодий ишларини тақдим қилган ёшлар орасидан энг намуналилари сараланиб, партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланмоқдалар.

- Партия томонидан “Агар мен депутат бўлсам” танловига ўзим ёзган иншони тақдим этдим. Иншода депутат сифатида келажакда қилмоқчи бўлган ишларим акс этган, - дейди Фарғона шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби ўқувчиси Р.Бекмирзаева. - Бу орқали биз ёшлар ёшликдан ўзимизни депутат сифатида тарбиялаб боришни, аҳоли муаммоларига бефарқ бўлмаслик, халқ дарди билан яшаш, ўз ҳудудимизни иқтисодиётини кўтаришга қаратилган янги ииновацион лойиҳаларни ишлаб чиқишни ўз олдимизга асосий мақсад қилиб олганмиз.  

Иншолар танловига келиб тушган ишларда ўқувчилар томонидан депутатлик фаолияти юзасидан ўзларининг фикрларини, депутат сифатида келгусида қилмоқчи бўлган ишлари тўғрисида баён қилинган. Қувонарлиси, ўқувчилар ўз иншоларида ўзлари яшаётган маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ечиш юзасидан фикрларини ҳам билдириб ўтишган.

Мазкур танлов апрель ойи охирига қадар давом этади.

Аброр ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши масъул ходими

  • Кўрилди
    1296
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Азимжон2019-04-19 17:08:36

Жуда чиройли тадбир ташкил этилибди. Бундай давомли лойихаларни кўпайтириш керак. бу албатта самара беради!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+