СамДУ талабалари O‘zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

19.04.2019, 16:59

СамДУ талабалари O‘zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши СамДУ Иқтисодиёт факультетида “Янги авлод” кадрлари лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этди.

Тадбирда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Фарид Ҳасанов сўзга чиқиб, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этиш масалаларида етарли билим ва малакага эга бўлган кадрларни ишга қабул қилиш учун танлаш, уларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш, ёшларни сиёсий тадбирлар ва сайловолди жараёнларига кенг жалб этиш борасида партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида гапирди.

- Кейинги йилларда мамакатимиз раҳбари томонидан ёшларга кенг имкониятлар яратиш билан бир қаторда бизларга катта ишонч билдиряпти, - дейди СамДУ талабаси Камолжон Аликов. - Мен Юртбошимизнинг ҳар бир тадбирда сўзлаган нутқларини кузатиб бораман.У кишининг маърузалари ҳар қандай кишининг қалбида ватанпарварлик туйғуларини уйғотади. Мен келажакда депутат бўлмоқчиман. Халқ ичида бўлиб, ҳудудимиз ривожи учун янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишни мақсад қилганман. Бу йўлда мен бор билимим ва салоҳиятимини сафарбар қиламан.

Тадбирда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Бахтиёр Хўжаёров ёшлар билан дилдан суҳбатлашиб, партия депутатлик гуруҳи томонидан вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида  атрофлича маълумотлар берди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    925
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+