O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов ўзи таҳсил олган мактабга китоблар совға қилди (+фото)

22.04.2019, 15:58

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов ўзи таҳсил олган мактабга китоблар совға қилди (+фото)

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб, маънавият” номли акция доирасида ўзи таҳсил олган Китоб туманидаги 37-мактабда учрашув ташкил қилди.

- Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Ушбу ташаббусларнинг бири сифатида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида устувор вазифалар белгилаб берилди, - дейди партия раҳбари А. Хаитов. - Давлатимиз раҳбарининг ёшларимизни китобга қайтариш борасидаги ушбу саъй-ҳаракатларини барча юртдошларимиз қатори Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Ушбу масалада партиямиз томонидан ўтган йиллар давомида жойларда партия фаоллари кўмагида “O‘zLiDeP кутубхоналари” ташкил қилинди. Шу кунларда эса республикамизнинг барча ҳудудлардаги олис қишлоқ мактабларида “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акцияси тизимли ўтказиб келиняпти. Мазкур акция доирасида партиямиз етакчилари, фаоллари, депутатлар ўзлари таҳсил олган мактабларда учрашувлар ташкил қилиб китоблар совға қилишмоқда.

O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитовнинг ўзи таълим олган илми масканига тақдим қилган китобларнинг барчаси нафақат мактаб ёшидаги ўқувчиларга, яқин маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқароларга ҳам бирдек қизиқарли китоблар бўлиб, уларнинг дунёқарашини кенгайтиришда миллий, умуминсоний ўлмас қадриятларнинг инсон ҳаётидаги ўрнини кўрсатиб беришга йўналтирилган. Ушбу тақдим қилинган китобларнинг орасида жаҳон мумтоз адабиёти, миллий адабиётимиз дурдоналари билан биргаликда ёшларнинг дунёқарашини шакллантириш, ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий адабиётлар, энциклопедиялар, шунингдек, саргузашт асарлар ҳам ўрин олган.

Мазкур хайрли тадбирнинг натижаси ёшларимиз дунёқарашини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.

  • Кўрилди
    1386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+