Қарши Муҳандислик Иқтисодиёт институтининг 14 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

22.04.2019, 16:55

Қарши Муҳандислик Иқтисодиёт институтининг 14 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

Қарши Муҳандислик Иқтисодиёт институтида O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

– Ёш истиқболли кадрларнинг шахсий фазилатлари ва профессионал қўникмасини ҳисобга олган ҳолда, бошқарув лавозимига тайёрлаш ва тавсия этиш учун Қарши Муҳандислик иқтисодиёт институти билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйдик, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири М.Абдуллаев. – Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади – кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлашдан иборат. Шунингдек, лойиҳа Олий ўқув юртлари битирувчиларидан кадрлар заҳирасини шакллантириб, уларни босқичма-босқич раҳбарлик лавозимларга тайёрлаб боришни ҳам ўз ичига олади.

Маърузалардан сўнг партия фаолияти тўғрисида талаба ёшларни қизиқтирган саволларига керакли жавоблар бериб ўтилди.

- Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш мустақилликнинг дастлабки давриданоқ давлат аҳамиятига молик устувор масала бўлиб келмоқда, - дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти Ч.Темирова. – Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, иқтидорини ривожлантириш, ахборот хуружлари ва носоғлом муҳитдан ҳимоя қилиш юзасидан бир қатор ёшларга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқилаётганлиги ҳам ёшларимизнинг келажакда жамият ҳаётида ўз ўринларига эга шахс бўлиб етишишлари учун пойдевор бўлиб хизмат қилади. Юрбошимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ёшларимизга яратиб берилаётган имкониятларни янада ошириши, ёшлар сиёсатини қўллаб-қувватлашда оқсаётган айрим ташкилотларни сергаклантириши шубҳасиз.

Сайловолди жараёнларда партияларга юклатиладиган муҳим вазифалар юзасидан берилган маълумотлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди. 14 нафар фаол ёшлар партиянинг кадрлар заҳирасига олинди.

Тўлқин Турдиев,

O‘zLiDeP Қашқадарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1170
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Аноним2019-04-24 22:48:36

Ешлар иттифокиям бошка ешлар ташкилотлариям нормальний ишлемеди умман кузбуямачилик


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+