Сирдарёда “Ижтимоий иссиқхона”лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди

22.04.2019, 17:00

Сирдарёда “Ижтимоий  иссиқхона”лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Улуғбек Сотиболдиев ташаббуси  билан Ховос туманидаги “Бўстон”, “Ҳуснобод”, “Қаҳрамон”, “Пахтакор” МФЙда “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида “Ижтимоий иссиқхона” лойиҳасини амалга ошириш бўйича тақдимот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда лойиҳанинг мазмун-моҳияти, аҳамияти турли слайдлар, жонли муоқотлар орқали тушунтириб берилди.

–Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида Хитойнинг бой тажрибасини ўрганиб, амалда қўллаш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилди. Маркетинг-тадқиқот ишлари олиб борилиб, шу тадқиқотлар натижасида вилоятнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг фаровонлигини таъминловчи ушбу лойиҳа ишлаб чиқилди, – дейди “GREENHOUSE EQUIPMENT” компанияси директори Анвар Жуманов. – Бу борада Хитой Халқ Республикасининг иссиқхоналарда маҳсулотлар етиштириш бўйича Шаньдун провинциясининг Шоугуан уездининг энг илғор тажрибаси жуда қўл келди.

Таъкидланганидек, иссиқхоналарнинг қулай жиҳати унда иситиш тизими мавжуд эмас. Унинг  ҳар томонлама самарадорлиги эса Шарқдан  Ғарбга  - кун ботиш томонга 14 градус бурилган ҳолда қурилиши, шимол томондан нам ўтмас кўрпа қатлами билан қопланганлигидир.

Анвар Жумановнинг маълум қилишича, лойиҳа доирасида вилоятда қурилиши мўлжалланган иссиқхоналарда танланган мазкур ҳудудларда қулупнай етиштириш ва уни экспортга йўналтириш катта даромад олиб келиши аниқланган. Қулупнайнинг нархи эрта баҳорда 100 минг сўм бўлишини ҳисобга оладиган бўлсак, уни йил ўн икки ой етиштириб экспортга йўналтириш орқали катта даромад олиш мумкин.

Таъкидлаш керак, лойиҳа доирасидаги тадбирлар шунингдек, Мирзаобод туманининг “Йўлдошобод”,  “Баҳористон” МФЙларда ҳам бўлиб ўтди.

 Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши масъул ходими

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    1424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+