“Сайқал” корхонасидаги БПТ раҳбари 80 та иш ўрни яратиб, қуйи бўғин аъзолар сонини оширмоқчи

22.04.2019, 17:06

“Сайқал” корхонасидаги БПТ раҳбари 80 та иш ўрни яратиб, қуйи бўғин аъзолар сонини оширмоқчи

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши таркибидаги “Сайқал” савдо ишлаб чиқариш корхонасидаги бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бошланғич партия ташкилотининг партия дастурий мақсадларини амалга ошириш йўлидаги фаолияти таҳлил этилиб, 2019 йилдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

- “Дастлаб аъзоларимиз сони 6 нафар эди. Ҳозирга кунга келиб уларнинг сони 38 нафарга етди. Жорий йилда ишчи-ходимларимиз сони ошаётгани ҳисобига қуйи бўғиндаги аъзоларимиз сафи ҳам кенгаймоқда. Чунки, Партия билан ҳамкорлигимиз жуда яхши йўлга қўйилган. Ишчиларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида партия билан ҳамкорликда мунтазам равишда сиёсий ўқувлар, фаол ёшларнинг корхонамизга саёҳатлари ташкил этиляпти”, - дейди “Сайқал” ишлаб чиқариш корхонасидаги бошланғич партия ташкилоти раиси Ж.Ниёзов.

Мазкур корхона йилига 15 мингдан зиёд 7 хил турдаги ногиронлик аравачалари, 2 хил турдаги хадиноклар ҳамда 50 минг метр квадрат “Уз Бент”, “Инфекто акарацид Ф30” ўсимлик ва дарахтлардаги зараркунандаларга қарши препаратлар ишлаб чиқаради. Шунингдек, корхона таъсисчилигида 33 турдаги эшитиш мосламалари ишлаб чиқарадиган “УД Аудифон” Ўзбекистон ва Германия қўшма корхонаси, 20 хил эшитиш мосламалари ва эшитишни ўлчайдиган асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган “Евро Хиаринг” Ўзбекистон-Дания қўшма корхонаси, бурғулаш реагентлари, ўт ўчириш учун мўлжалланган кукун ва суюқлик ишлаб чиқарадиган “Far drilling Chemicals” корхонаси ҳамда ҳар хил турдаги лобараторик асбоб-анжомлар ишлаб чиқарадиган “Far Pribor” корхоналари ташкил этилган бўлиб, бу корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички ва ташқи бозозорда ўз харидорига эга.

Ҳозирги кунда “Сайқал” савдо ишлаб чиқариш корхонаси Хитойлик ҳамкорлари билан тошдан қоғоз ишлаб чиқарадиган завод қурмоқда. Ушбу корхона фаолияти йўлга қўйилса, йилига 70 минг тонна қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, 80 дан зиёд янги ишчи ўрни яратилади.

- “Қуйи бўғиннинг ҳисобот-сайлов жараёнида баён қилинган мазкур маълумотлар, бажарилган ишлар ва галдаги вазифалар барчани шодлантирди. Сабаби ҳаракат бор жойда ривожланиш бўлади. Яхши бошқарувчи бор жамоада ўсиш бўлади. Йиғилиш якунида Ниязов Жахонгир Абдурахимовичнинг номзоди бир овоздан қўллаб-қувватланди ва жамоасининг катта ишончи билан БПТ раиси этиб сайланди”, – дейди O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари С.Комилова.

Барча туман ва шаҳар Кенгашлари таркибидаги бошланғич партия ташкилотларида хисобот-сайлов йиғилишлари давом этмоқда.

Аброр ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши масъул ходими

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+