ВИДЕО: O‘zLiDeP депутати “Кўчма халқ авто кутубхона” ташкил этди

23.04.2019, 10:12

ВИДЕО: O‘zLiDeP депутати “Кўчма халқ авто кутубхона” ташкил этди

Энг чекка ҳудудларда ҳам китобхонликни кенг тарғиб қилиш, халқимиз маънавиятини юксалтириш ва аҳолини китоб ўқишга қизиқишини орттиришдек эзгу мақсадларга астойдил бел боғлаган “Маърифат китоб олами” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан яна бир ҳайрли ишга қўл урилди.

 Лойиҳа ташаббускори Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, маърифатпарпар тадбиркор Маъруфхон Мўминов томонидан кенг оммани, айниқса олис ҳудудлардаги аҳолини бадиий адабиётлар билан таъминлаш ва бепул фойдаланишига имкон берувчи “Кўчма халқ авто кутубхонаси”ни ташкил этди.

Мазкур кўчма кутубхона жовонидаги 200 турдан ошиқ 1000 га яқин нодир асарлар аҳолини китобга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳрида “Маърифат китоб олами” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан аҳолининг китоб ўқишга қизиқишини ортириш мақсадида автобус бекатларида очиқ китоб жавонлари, таълим даргоҳларида  эса “Book Café”лар ҳам ташкил этилган. Мақсад эса битта, нафақат ёшларни балки ота-онанларни ҳам китобга бўлган муҳаббат ва эътиборни янада кучайтириш, одамларда  китобга нисбатан меҳр уйғотиш ва бўш вақтларини унумли ташкил этиб, аҳолини китобга дўст қилиш.

- Биз бугун маҳалламизда китоб мутолаа қилишимиз учун шундай шароит яратиб берилганидан жудаям ҳурсандмиз, - дейди тадбир иштирокчиси Турсуной Мўминова. - Бизга ажратилган ушбу автобусдаги китобларни бор йўғи 12 минг сўм тўлов эвазига бир йил мобайнида бемалол фойдалана олишимиз бизга жуда маъқул бўлди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан ҳам “Кўчма халқ авто кутубхонаси”га  адабиётлар тўплами совға қилинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1375
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зиёда Бегим2019-05-06 20:07:44

Бундай ташаббускор депутатлари бор партия хамиша БИРИНЧИ БУЛАДИ


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+