Четга экспорт қилаётган “Khazorasp shirt” хусусий корхонасидаги қуйи бўғин етакчисига ишонч билдирилди

23.04.2019, 14:34

Четга экспорт қилаётган “Khazorasp shirt” хусусий корхонасидаги қуйи бўғин етакчисига ишонч билдирилди

Ҳазорасп туманидаги “Khazorasp shirt” хусусий корхонаси 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, шу йилнинг ўзида мазкур корхона қошида партия қуйи бўғини ташкил этилди. Дастлаб 5 нафар партия аъзолари бирлашган қуйи бўғинда бугунги кунда аъзолар сони 20 нафарни ташкил этади.  Корхона ва қуйи бўғинга партия Ҳазорасп туман Кенгашдаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Дилшод Абулов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Асосан эркаклар куйлаклари ва болалар кийим-кечаклари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур тармоқ фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида тадбиркор Д.Абулов жорий йилда Ҳазорасп туманидаги “Эркин иқтисодий зона” ҳудудидан қўшимча 15 сотих ер майдони олиб, 800 млн сўм кредит ва 300 млн сўм ўз маблағи эвазига Хитой давлатидан 7 та асбоб-ускуналар келтирди. Ҳозирда қурилиш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур корхонада фаолият юритаётган БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Партия вакиллари ушбу корхона фаолияти, у ердаги имкониятлар ва галдаги режалар билан яқиндан танишдилар.

Партия вакиллари ташрифи давомида Туркиялик инверсторлар ушбу корхона билан яқин ҳамкорлик қилиш жараёнига гувоҳ бўлишди. Инвесторлар ушбу корхона билан битим имзолаб, у ерга 500 млн сўм инвестиция киритиш мақсади бор.

- Корхонада 8 йилдан бери ишлаб келмоқдаман, - дейди қуйи бўғин аъзоси Нигора Йўлдошева.  - Биз учун барча шароитлар яратилган. Ойлик маошимиз ҳам яхши. Қўшимча рағбатлантирувчи маошлар ҳам оламиз. Партиянинг тадбирларида, давра суҳбатларида мунтазам қатнашамиз. Яқинда корхонамиз фаолияти янада кенгайишидан барчамиз хурсандмиз.

Таъкидлаш жоизки, тадбиркор Д.Абулов бугунги кунда ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг барчасини Қозоғистон давлатига экспорт қилмоқда. Тадбиркор ўз маҳсулотларини бошқа давлатларга ҳам экспорт қилишни режалаштирган.

Мазкур корхонанинг яна 6 нафар янги ходимлари партия сафига аъзоликка қабул қилинди.

Ушбу корхона қошида фаолият юритаётган қуйи бўғин етакчиси Д.Абулов халқ вакили сифатида аҳоли муаммоларини ўрганиб, ижобий ечим топишга астойдил ҳаракат қилиб келмоқда. Бўлиб ўтган ушбу корхонадаги БПТ ҳисобот йиғилиши якунида Д.Абулов фаолияти қониқарли деб топилиб, унга яна ишонч билдирилди.

                                                                            Мардонбек Абдиримов,

O‘zLiDeP Ҳазорасп

туман Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2019-04-23 16:03:02

Уз ишининг мохир усталари булган тадбиркорларимиз уз иш фаолиятини кенгайттириб янги иш уринлари яратиш билан биргаликда иш унимдролигини ошириб бормокда. Маколадаги тадбиркор Д.Абулов каби тадбиркорларимизни намуна килиб партия фаоллари булган электоратимизга укув семинарлар ташкиллаштирилса нур устига нур булари сузсиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+