O‘zLiDeP акцияси доирасида депутатлар амударёлик мактаб ўқувчиларга китоб совға қилди

23.04.2019, 16:23

O‘zLiDeP акцияси доирасида депутатлар амударёлик мактаб ўқувчиларга китоб совға қилди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Дурдона” лойиҳаси доирасида республикамизнинг энг олис ҳудудларида таҳсил олаётган мактабларда “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция ўтказиб келиняпти.

Ушбу акция доирасида O‘zLiDeP Амударё туман кенгаши ва депутатлик гуруҳи аъзолари 31 ва 22-сонли умумтаълим мактабларида “O`zLiDeP кутубхонаси” бурчагини ташкил этиб, у ерга 100 дан ортиқ китоблар тақдим қилди.

 - Партиямизнинг ёшларни китобхонликка чорловчи ушбу акцияси доирасида ушбу мактаб ўқувчилари билан учрашув ташкил қилиб, уларга кўплаб бадиий адабиётлар, мактаб дарсликларини туҳфа қилдик, - дейди Халқ депутатлари туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муқаддас Бекназарова. - Бундан кўзланган асосий мақсадимиз ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилишдан иборат.

Ушбу акция республика бўйлаб энг олис қишлоқлардаги мактабларда ҳам ташкил этиляпти.

С. НАЗАРОВ  

Халқ депутатлари

Амударё туман кенгашидаги

 O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+