Қоракўл туманидаги 4-сектор раҳбари Н. Болтабоев O‘zLiDeP депутатлик гуруҳига ҳисобот берди

23.04.2019, 16:51

Қоракўл туманидаги 4-сектор раҳбари Н. Болтабоев O‘zLiDeP депутатлик гуруҳига ҳисобот берди

Халқ депутатлари  Қоракўл тумани Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳудуддаги 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Нуриддин Болтаевнинг ўз ҳудудида амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисоботини тинглади.

Ҳисоботда қайд этилганидек, сектор ишчи гуруҳи биринчи навбатда ўз фаолиятида ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож, имконияти  чекланган оилаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда.   Ўтган давр мобайнида моддий ёрдамга мухтож фуқароларнинг 93 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилди. Даволанишга эхтиёж сезаётган фуқароларга патронаж хизмати ҳамширалари томонидан тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. 8 нафар ногиронга аравача топширилди.

Сектор раҳбари ва аъзолари уйма-уй юриб аниқланган муаммоларни умумлаштириб, масаланинг долзарблиги  ва бартараф этиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ташкилот раҳбарларига вазифалар юкламоқда. Турли сабабларга кўра ҳал этилмаган муаммолар юзасидан “Йўл харитаси” тузилиб, унинг бажарилиши қатъий назоратга олинаяпти.

– Ўтган давр ичида ҳудуддаги 1910 та хонадонга кирилиб, 314 та хонадоннинг муаммолари мавжудлиги аниқланди. Электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминотидаги узилишлар, коммунал тўловлар ҳисоб-китобидаги ноаниқликларга оид 251 та муаммо ўз жойида бартараф этишга эришилди. 63 та муаммо эса белгиланган тартибда ҳал этиш учун “Йўл харитаси”га киритилди, - дейди сектор раҳбари Нуриддин Болтаев. – Бундан ташқари “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўналишида олиб борилаётган  ишларда ҳам аниқ силжишлар кўзга ташланиб турибди. Яъни,   4-секторга қарашли 5743 та хонадондаги 954,2 гектардан иборат томорқа ерлари ўрганиб чиқилганда уларнинг барчасидан унумли фойдаланилаётганлиги, шу тариқа аҳоли манфаатдорлиги ошаётганлиги ўз исботини топди. Тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича фаолият кўрсатиш истагида бўлган аҳоли вакилларининг мурожаатларига ҳам ўз вақтида жавоб берилмоқда. Хусусан, асаларичилик, қуёнчилик,  паррандачилик билан шуғулланмоқчи бўлган, шунингдек иссиқхона ташкил  этиб, турли  сабзавот ва полиз экинлари етиштиришга аҳд қилган 152 та хонадонга умумий миқдори 1,2 млрд. сўмдан иборат кредит маблағлари  ажратиш  учун  имконият  борлиги  маълум қилиниб, аҳолига бу борада аниқ таклифлар берилди.       

Йиғилишда партия депутатлик гуруҳи аъзолари сектор ҳудудида зудлик билан ҳал этилиши лозим бўлган долзарб масалаларга ҳам эътибор қаратиб ўтишди. Масалан, 59-қишлоқ оилавий поликлиникасида аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун замонавий асбоб ускуналар ва мутахассислар етишмаслиги аниқланган. Шу боис, ушбу муҳим масалани халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Йиғилишда депутатлик гуруҳи фаолияти билан боғлиқ бошқа бир қатор масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1493
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Алишер2019-06-30 23:05:21

Ман хам киридит олмокчи эдим лекин анча югурдим фойдаси булмади корамол оламан десам фермерга пул кучирармиш фермер бозор нархидан икки баробар киммат сотадди буни нима кераги бор накд узимга берсангиз десам иложи йуклигини айтишди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+