O‘zLiDeP “SamRosXolod” қўшма корхонасида самарқандлик ёшлар учун маҳорат дарси ўтказди

23.04.2019, 17:01

O‘zLiDeP “SamRosXolod” қўшма корхонасида самарқандлик ёшлар учун маҳорат дарси ўтказди

O‘zLiDeP Самарқанд туман кенгаши Гулобод ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун тумандаги “SamRosXolod” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонада маҳорат дарси ташкил этди.

- Корхонамиз 2009 йилда ташкил қилинган. У ерда 10 турдан ортиқ қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари корхонамизда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сақлайдиган музлатгичлар бўлиб, маҳсулотлар йил давомида четга экспорт қилиняпти. Корхонамизда 75 нафар ишчи ходим меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади, - дейди корхона директори ўринбосари Шавкат Юлдашев. - Бугун тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга катта имкониятлар мавжуд. Инсон ўз олдига аниқ мақсад қўя олса албатта, бунга эришади. Шу сабабли, бугунги семинаримизда ёшларга ўз фаолиятимиз давомида эришган ютуқларимиз, тадбиркорликнинг сир-арорларини батафсил тушунтиришга ҳаракат қилдик. Мақсадимиз ёшларни ҳам тадбиркорликка жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашдан иборат.

Семинар иштирокчилари ушбу корхонада ташрифи давомида у ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ишчи-ходимларга яратиб берилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, ёшларга тадбиркорликка бўлган қизиқишлари янада ортди, айримлари шу ерда ишлаш истаги борлигини билдириб ўтишди.

Бу каби тажрибали тадбиркорлар билан амалий мулоқотлар барча туманларда давом этмоқда.

Маъмура Қаландарова,

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши ёшлар билан ишлаш

бўлими мутахассиси

  • Кўрилди
    894
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+