O‘zLiDePнинг “Ёш лидерлар” клуби аъзолари аҳолини томорқадан самарали фойдаланишга тарғиб қиляпти

23.04.2019, 17:18

O‘zLiDePнинг “Ёш лидерлар” клуби аъзолари аҳолини томорқадан самарали фойдаланишга тарғиб қиляпти

Аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг “Ёш лидерлар” клуби аъзолари ҳам фаоллик кўрсатяпти.

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши таркибидаги “Ёш лидерлар” клуби аъзолари аҳоли томорқаларини ўрганиш орқали уларнинг бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланишда яқиндан кўмаклашяпти.

Бугунги кунга қадар ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги 60 яқин хонадонга кириб, аҳоли томорқаларини ўрганиб чиқишди. Томорқаларга экилган маҳсулотлардан фойда олишнинг илмий ва ҳисоб-китоблар асосида тайёрланган қўлланмалар, буклетлар тарқатилди. Ўрганишлар натижаси шундан иборатки, аксарият хонадон эгаларининг томорқалари 4 сотихни ташкил қилиб, у ерда мевали дарахтлар орасига сабзавот маҳсулотлари экилган, айрим хонадон эгалари иссиқхона ташкил қилиб, лимончилик, помидор ва бодринг, кўкатлар етиштиришни йўлга қўйишган.

Оқариқобод 71-уйда истиқомат қилувчи Қобилжон аканинг айтишича, ўз томорқасида 35 туп гилос кўчати ва ундан ташқари мевали дарахтларнинг тагидан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида сабзи, помидор, картошка экишни йўлга қўйган.

- Мевали кўчатлар экилганига ҳали кўп бўлмаган бўлса-да шу йилнинг ўзида гилосдан 1 тонна ҳосил олишни умид қилаяпман, - дейди Қобилжон ака.

Ушбу маҳалладаги 80-уйда истиқомат қилувчи Тешабоев Мамасоли ака 6 сотих томорқасида картошка, саримсоқ пиёздан ташқари 4 туп ўрик, 10 туп олма, 2 туп бодом, ҳаттоки 6 туп писта мевали дарахтини ҳам етиштирмоқда.

Ушбу ҳудудда сув танқислиги бўлишига қарамасдан аксар хонадонлар томорқасидан унумли фойдаланиб келаётганлигидан қувонмасдан иложингиз йўқ, албатта.

Шахсий томорқасидан унумли фойдаланмаган, етарли тажрибага эга бўлмаган фуқаролар учун тажрибали томорқачилар жалб қилиниб, маҳорат дарслари ўтказилди, улар томонидан ишлаб чиқилган қўлланмалар асосида маслаҳатлар ҳам берилди.

Жахонгир Хўжамбердиев,

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгашидаги

“Ёш лидерлар” клуби аъзоси

  • Кўрилди
    1228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2019-04-24 08:39:39

Ёшларимизнинг фаоллиги, партиявий тадбирларга катнашиши, лойихаларни амалга оширишдаги иштироки бу уларнинг УзЛиДеП га деган ишончи ва хурматидан дарак беради. Сайловларга номзодларни мана шундай замон билан хамнафас ешларимиздан купайттиришимиз лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+