O‘zLiDeP акцияси доирасида депутат ўқувчиларга китоблар совға қилди

24.04.2019, 14:43

O‘zLiDeP акцияси доирасида депутат  ўқувчиларга китоблар совға қилди

Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотлари “Дурдона” лойиҳаси доирасида жойларда “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли тарғибот акциясини ўтказиб келмоқда.

Акция доирасидаги навбатдаги тадбир партия Пахтакор туман Кенгаши томонидан ҳудуддаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди.  

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шамсиддин Каримов ўқувчиларга китоб шахсни маънавий юксалишида беминнат кўмакчи, жаҳолатга қарши маърифат билан курашда енгилмас куч эканини айтиб, ёшларни кўпрок китоб мутолаа қилишга чақирди.

“Мутолаа инсонга билим ва ахборот беради, унинг ­маънавий оламини бойитади. Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшларни китобга ошно қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилди”, – дейди туман халқ таълими бўлими шуъба мудири А.Рустамов.  

Тадбир сўнгида халқ вакили Ш.Каримов томонидан мактаб кутубхонасига 20 дан ортиқ китоблар туҳфа этилди. 

А.ИСОМОВ,

 O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1330
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+