БПТ раиси этиб сайланган Д.Жўраева ўқувчиларга 150 дан ортиқ китоблар совға қилди

24.04.2019, 15:17

БПТ раиси этиб сайланган Д.Жўраева ўқувчиларга 150 дан ортиқ китоблар совға қилди

Қарши туманидаги “Қовчин” ҚФЙда 2004 йилда “Тўрақул” ҚВП ташкил этилган. Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида ўтказилган оптимизация жараёнидан сўнг “Қовчин”, “Ширкент” ва “Тўрақул” ҚВПлари мақбуллаштирилиб, “Тўрақул” ҚВП негизида қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилди.

Ҳозирги кунда мазкур 52-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси Қовчин, Ширкент ва Тўрақул қишлоқларида яшовчи 16 минг 582 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Поликлиникада фаолият юритаётган 8 нафар малакали шифокор ва 34 нафар хамширалар аҳоли хизматига доим шай.

Куни кеча мазкур оилавий поликлиникасида ташкил этилган O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти эса фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимларини оширишда муҳим омил бўлди.

–Қишлоқ оилавий поликлиникамизда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар бор, – дейди Д.Жўраева. – Муассасамиз электр энергия, марказлашган ичимлик суви, хоналарда доимий оқар сув ҳамда замонавий тиббий текширув аппаратлари ФЕК, ЭКГ, автоклав, физиотерапевтик аппаратлар, стомотология хонаси ва янги стомотологик ускуналар жамланмалари билан тўлиқ таъминланган. O‘zLiDePнинг қуйи бўғини ташкил этилиши барча ходимлар ва қатновга келувчи беморларга ҳам манзур бўлди. Энди БПТда ходимлар ва кўрикка келувчилар иштирокида янги қабул қилинаётган чора-тадбирлар юзасидан сиёсий ўқувлар, давлат раҳбари томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар доирасида турли тадбирларни доимий ўтказишни мақсад қиляпмиз.

Таъкидлаш керак, 52-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси қуйи бўғини етакчиси этиб сайланган Д.Жўраева амалий ишларни шу кундан бошлаб юборди. Халқ вакили А.Шеров билан биргаликда 5-сонли мактабга 150 дан ортиқ китоблар туҳфа этди.

Тўлқин ТУРДИЕВ,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1088
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+