Партия фаоллари ва БПТ раислари тақдирланди

13.12.2017, 15:18

Партия фаоллари ва БПТ раислари тақдирланди

Бахтимиз Қомуси – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги арафасида O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашида пешқадам БПТ раислари ва партия фаолларини қутлуғ сана муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг  Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида “...бугун замоннинг ўзи барчамиздан, биринчи навбатда сиёсий партияларнинг вакиллари, депутат ва сенаторлардан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишни, бошқаларга намуна кўрсатишни талаб этмоқда”деб бежиз тилга олингани йўқ.

Бу сўзлар ҳеч шубҳасиз O‘zLiDePнинг қуйи бўғинларида фаолият кўрсатаётган барча маслакдошларимизга, айниқса БПТларнинг етакчиларига ҳам тўла тааллуқлидир. Чунки партия қуйи бўғинлари ролини янада кучайтириш O‘zLiDeP Дастури ва сайловолди платформасида илгари сурилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, “Халқбилан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”деб эълон қилинган жорий йилда қабул қилинган Давлат дастурини амалга оширишда партиямиз ўрнини янада мустаҳкамлаш ва ушбу сиёсий тузилма ролини кучайтириш кўп жиҳатдан жойлардаги БПТларнинг ташаббускорлиги, янгиликка интилиши ва халқ ичига кириб боришига боғлиқ. Бугунги кунда партиянинг ғоя ва  мақсадларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш, аҳоли билан бевосита мулоқот олиб бориш, одамларнинг қувонч-ташвишлари, муаммоларини яхши билиш, уларга партиявий воситалар билан ечим топишга интилиш аксарият БПТларнинг фаолият мезонига айланиб бораётгани эътиборга сазовор.

Тадбирда партия фаоллари ва БПТ раисларидан 34 нафарига O‘zLiDeP вилоят Кенгаши Ижроия қўмитасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

       O‘zLiDeP Бухоро вилоят

        Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1789
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+