Тўрткўллик депутатларимиз ҳоким ўринбосари ҳисоботидан қониқди

24.04.2019, 15:46

Тўрткўллик депутатларимиз ҳоким ўринбосари ҳисоботидан қониқди

Жорий йилда Тўрткўл туманида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига 1 млн. 450 минг долларлик 3 лойиҳа амалга оширилади. Мазкур лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилгач, 98 янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Бу ҳақда халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда туман ҳокимининг Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари М.Бекчановнинг ҳисоботи  тингланди.

“Туманимизда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жами 78 млрд. 843 млн. сўмлик 47 та лойиҳа амалга оширилади. Бунинг ҳисобига эса 385 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган. Шундан 32 млрд. 128 млн. сўм банк кредит маблағлари ҳисобидан, 1 млн. 450 минг доллари хорижий инвестиция эвазига амалга оширилади”, – дейди М.Бекчанов.

Йиғилишда сўз олган O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Р.Атабаев ва  А.Пазиловлар туманда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни жалб қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 Йиғилиш сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1134
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+