Учқўрғонда партия ташкилотидаги 14 та БПТ раислари вазифасидан озод этилди

24.04.2019, 15:54

Учқўрғонда партия ташкилотидаги 14 та БПТ раислари вазифасидан озод этилди

Айни кунларда партиянинг барча ҳудудий Кенгашлари таркибидаги  бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда. Хусусан, O‘zLiDeP Учқўрғон туман Кенгаши таркибида фаолият юритаётган қуйи бўғинларнинг ҳисобот-сайлов йиғилишлари танқидий-таҳлилий асосда кўриб чиқилмоқда.

- Туман партия ташкилотида 73 та қуйи бўғин фаолият олиб боряпти. Ҳозирга қадар 23 та бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари кўтаринки руҳда ва уюшқоқлик билан ўтказилиб, қуйи бўғинлар зиммасидаги янги вазифалар белгилаб берилди, - дейди туман Кенгаши аппарат раҳбари Улуғбек Умрзақов. - Йиғилишлар давомида қуйи бўғинлар томонидан ўтган бир йил ичида амалга оширилган ишлар чуқур таҳлил этилиб, бошланғич партия ташкилотлари иш самарадорлигини ошириш, уларнинг тўлақонли ва давр талаблари даражасида фаолият олиб боришлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш зарурлиги алоҳида эътироф этилди.

Ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишларида 10 га яқин бошланғич партия ташкилотлари раислари фаолияти қониқарли деб топилиб, уларга қайта ишонч билдирилилди.

Партиянинг белгилаб берган вазифаларни сидқидилдан бажармаган, биронта бир ташаббус кўрсата олмаган “Матлубод савдо” МЧЖ, “Учқўрғон Пахта тозалаш” АЖ, “Шерстар” ўқув маркази ва туман почта-алоқа бўлими каби 14 га яқин бошланғич партия ташкилотлари раислари ўз вазифасидан озод этилиб, ушбу қуйи бўғинларга шижоатли, талабчан янги раҳбарлар сайланди.                         

Ҳисобот-сайлов йиғилишларида янги сайланган барча бошланғич партия ташкилот раисларига келгусида партия ғояларини халқ орасида тарғибот қилиш, тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг маънавий ва маърифий билимларини мустаҳкамлаш, ёшлар ва аёлларни иш билан банд қилиш, депутатлар билан ҳамкорликда ишлаш каби масалалар юзасидан зарурий кўрсатмалар белгилаб берилди.

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1171
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+