O‘zLiDeP депутатлари Хоразм вилояти МТМ бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ҳисоботидан қониқмади

24.04.2019, 15:57

O‘zLiDeP депутатлари Хоразм вилояти МТМ бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ҳисоботидан қониқмади

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ва Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017—2021 йилларда Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган вазифалар ижроси кенг муҳокама қилинди.

Учрашувда сўз олганлар мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш, оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби, МТМларнинг фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришга доир имтиёзли банк кредитлари, солиқ имтиёзлари, ушбу соҳа ривожига ажратилаётган инвестициялар ҳажми борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот беришди.

- Ўтган йили вилоятимизда 3-7 ёшдаги болалар сони 145 345 нафар бўлиб, шундан 47 054 нафари 309 та давлат, 11 та нодавлат, 1 та давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинди, - дейди Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи Фурқат Рўзметов. - Бугунги кунда вилоятимиздаги 50 500 нафар мактаб ёшидаги болалар 381 та мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мактабгача таълим муассасалари 134 тага, қамраб олинган болалар сони 20 800 нафарни ташкил этади. Жорий йилнинг охиригача яна қўшимча 30 мингдан ортиқ 3-7 ёшдаги болалар мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиниши кўзда тутилган.

Партия депутатлик гуруҳлари вакиллари ушбу соҳада учраётган айрим муаммолар, хусусан, тадбиркорларнинг ер олиш, ҳужжатларнинг расмийлаштириш, кредитларнинг ўз вақтида ажратилмаётганлиги борасида танқидий фикрлар билдириб ўтишди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича партия депутатлик гуруҳларнинг тегишли қарори қабул қилинди. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига таклиф киритишга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    1557
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+