ВИДЕО: Мингбулоқдаги “Yoshlar сoworking markazi”да O’zLiDeP бурчаги ташкил этилди

24.04.2019, 16:17

ВИДЕО: Мингбулоқдаги “Yoshlar сoworking markazi”да O’zLiDeP бурчаги ташкил этилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Мингбулоқ туманидаги “Yoshlar coworking markazi”да “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури доирасида “Ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишда O‘zLiDePнинг устувор вазифалари” мавзусида амалий учрашув ташкил этди.

Партия “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирокида бўлиб ўтган амалий мулоқотда ёшларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш ва уларни ҳаётга татбиқ этишда O‘zLiDeP томонидани амалга оширилаётган партиявий лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Мингбулоқ туманидаги “Yoshlar coworking markazi” вилоятда биринчилардан бўлиб ташкил этилган. Айни пайтгача марказ кўмагида бир гуруҳ иқтидорли, изланувчан, фаол ёшлар тадбиркорлик ташаббусларини ва бизнес ғояларини ҳаётга татбиқ этишди.

- “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси туман кенгаши томонидан 2018 йил мобайнида дастур доирасида манзилли рўйхатга киритилган 12 нафар ёшлардан 9 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилди, - дейди ушбу жамғарманинг туман кенгаши бош мутахассиси Мавлон Мамасобиров. - Ушбу лойиҳа ташаббускорларига жами 868 миллион сўм кредит маблағлари ажратилиб, ўз бизнесларини йўлга қўйишди. Бунинг натижасида 46 нафар ёшлар учун янги иш ўринлари яратилди.

2019 йил учун “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси туман филиали комиссияси томонидан 6 млрд 479 миллион сўмлик 51 та лойиҳалар ўрганиб чиқилган бўлса, ҳозирги кунда 7 нафар лойиҳа ташаббускорларига Халқ банки туман бўлими томонидан 1 млрд 285 миллион сўмлик маблағлар ажратилди. Бу орқали 297 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирган.

Тадбир давомида иштирокчилар марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 10 нафар ёшлар партия сафига қабул қилиниб, қуйи бўғин фаолияти йўлга қўйилди. Энг қувонарлиси, “Yoshlar сoworking markazi”да O‘zLiDeP бурчаги ташкил этилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+