Ўтган йили 170 ишчи билан фаолият бошлаган “Ekvatorial Chodak” МЖЧда бугун 1007 ходим меҳнат қиляпти

25.04.2019, 16:43

Ўтган йили 170 ишчи билан фаолият бошлаган “Ekvatorial  Chodak” МЖЧда бугун 1007 ходим меҳнат қиляпти

Бу ҳақда Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида алоҳида таъкидланди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари – хотин қизлар қўмитаси раиси Лайло Шарипованинг  ҳисоботи тингланди.

Л.Шарипованинг маълум қилишича, 2018 йилда туманда хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш борасида улкан ишлар амалга оширилган. Жумладан, 592 нафар хотин-қизга тикувчилик, асаларичилик, паррандачиликни ривожлантиришга кўмаклашилган. Иссиқхона ташкил этиш истагида юрган аёлларга тегишли миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилган.

“Жорий йилнинг ўтган даврида эса 45 нафар тадбиркор аёлларга  тижорат банклари томонидан 644,7 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Шунингдек, тумандаги 31 МФЙда кичик тикув цехлари ташкил этилиб, ўз томорқасида бизнесни бошлаган 112 нафар хотин-қизга меҳнат дафтарчалари очилди. Илгари туманда 1212 нафар аёллар ишсиз сифатида рўйхатга олинган бўлса, ҳозирга келиб хотин-қизлар қўмитасининг саъй-ҳаракати  билан бу кўрсаткич 98 тага камайди,”, –  дейди  Лайло Шарипова.

 “Шунингдек, ишсиз аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича олиб борилган тадбирлар натижасида 2018 йилда 79 нафар хотин-қиз аниқ  ижтимоий - фойдали меҳнат билан шуғулланадиган бўлди. Жорий йилнинг ўтган даврида эса 20 нафар хотин-қизга тикувчилик, сартарошлик, миллий пишириқлар ва ширинликлар тайёрлаш сир-асрорлари ўргатилди. Ҳозирда улар ҳам мустақил фаолият олиб боряпти”, – дея қўшимча қилди у.  

Йиғилишда шунингдек, 2018 йилда туманда МЧЖ шаклида ташкил этилган “Ekvatorial  Chodak” тикув корхонасининг ишга тушиши натижасида 170 нафарга яқин хотин-қиз ишли бўлгани, жорий йилга келиб корхона фаолиятининг янада кенгайиши ҳисобига бу кўрсаткич 1007 нафарга етгани таъкидланди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    296
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+