Салоҳиятли кадрлар – тараққиётимиз гарови

25.04.2019, 16:46

Салоҳиятли кадрлар – тараққиётимиз гарови

Бугунги кунда Гулистон давлат университетида 6 минг 992 нафар талаба-ёшлар таълим-тарбия олишмоқда. Мазкур ўқув йилида 1 минг 31 нафар йигит-қизларнинг мазкур олийгоҳни тамомлашлари белгиланган.

Мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари битирувчиларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш фаол, ёш мутахассисларни аниқлаш, салоҳиятли йигит-қизларни мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятни барпо этишдаги фаоллигини қўллаб–қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Гулистон давлат университетида O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ўтган “Салоҳиятли кадрлар – тараққиётимиз гарови” мавзусида очиқ мулоқот ана шу мақсадга йўналтирилди.

Мазкур мулоқотда сўзга чиққан O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Фаҳриддин Абдусатторов иштирокчиларни лойиҳанинг мақсад ва вазифалари билан таништирди.

- Бугунги кунда мамлакатимизда давлат ва жамиятимизда замонавий билимларга эга бўлган ёш ва малакали кадрларга эҳтиёж ортиб бораяпти, - деди Фахриддин Абдусатторов. - Бу борада сиёсий партиялар томонидан кадрларни ўз ўрнига қўйиш ва улардан самарали фойдаланиш механизмини яратиш лозим. Партиянинг вилоят,  туман (шаҳар) Кенгашларига ишга қабул қилиш учун сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этиш, мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасалари талабаларини сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш баробарида фаол ёш мутахассисларни аниқлаш, қайд этиб бориш мақсадга мувофиқ.

Партиянинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг слайд-тақдимоти ҳам  ўтказилди. Лойиҳа олий таълим муассасаси талабалари билан очиқ мулоқот шаклида тўғридан-тўғри учрашув тарзида ўтказилди. Учрашув жараёнида партия сафига аъзо бўлиш истагини билдирган, партия тизимида ишлашга ва партиявий фаолият билан шуғулланишга розилик билдирган ўндан зиёд талаба ёшлар партиянинг кадрлар заҳирасига олинди.

Ҳусан ЖАББОРОВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+