Жорий йилда Каттақўрғонда 95 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 2 млрд. 369,5 млн сўмлик кредит ажратилди

25.04.2019, 16:49

Жорий йилда Каттақўрғонда 95 нафар фуқарога  тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 2 млрд. 369,5 млн сўмлик кредит ажратилди

Бу ҳақда халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда депутатлар “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – Келажагимиз” Давлат дастурлари ижроси юзасидан “Халқ банки” Пайшанба филиали бошқарувчиси Л.Зияевнинг ҳисоботини тинглади.

Маълум қилинишича, мазкур Дастурлар доирасида жорий йилнинг 1-чораги мобайнида “Халқ банки” Пайшанба филиали томонидан 20 нафар фуқарога 674  млн. сўмлик кредит ажратилган.

“Масалан, иссиқхона ташкил этиш учун 6 нафар фуқарога 158 млн, боғдорчилик учун 1 нафар фуқарога 170 млн, нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 1 нафар фуқарога 40 млн, паррандачилик учун 7 нафар фуқарога 174 млн сўмлик кредитлар ажратилди. Шунингдек, 1 нафар фуқаро асаларичиликни ташкил этиш учун 30 млн, 2 нафар фуқаро тикувчилик учун 57 млн, 1 нафар фуқаро балиқчилик учун 15 млн ҳамда 1 нафар фуқаро қўйчиликни ташкил этиш учун 30 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари билан таъминланди”, – дейди Л.Зияев

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан АТ “Агробанк” Пайшанба филиали бошқарувчиси Ш.Қобиловнинг ҳисоботи ҳам эшитилди.

Ш.Қобиловнинг айтишича, АТ “Агробанк” Пайшанба филиали томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида 75 нафар фуқарога 1 695 500 000 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилган.

“Хусусан, иссиқхоналар ташкил этиш учун 20 нафар фуқарога 494 млн, боғдорчилик учун 2 нафар фуқарога 54 млн, ҳунармандчилик асосида электр печи сотиб олиш учун  3 нафар фуқарога 30 млн, паррандачилик учун 39 нафар фуқарога 777,5 млн сўмлик кредит ажратилган. Бундан ташқари, асаларичилик учун 1 нафар фуқарога 30 млн, тикувчилик учун 1 нафар фуқарога 30 млн, балиқчилик учун 3 нафар фуқарога 81 млн, қўйчилик учун 4 нафар фуқарога 73 млн, артизан қудуғи қуриш учун 1 нафар фуқарога 100 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари берилган”, – дейди  Ш.Қобилов.

Йиғилишда сўз олган O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Ҳ.Тураев, О.Раҳмонов ва Қ.Ахмедовлар ажратилган кредит маблағлари эвазига янги тадбиркорлар кашф этилиб, кўплаб иш ўринлари яратилаётганини алоҳида эътироф этишди.

Йиғилишда эшитилган ахборотлар қониқарли деб топилиб, партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+