O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши БПТ сонини 1000 тага етказишни мақсад қилган

25.04.2019, 17:02

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши БПТ сонини 1000 тага етказишни мақсад қилган

Бугунги кунда партиянинг асосий бўғини ҳисобланган бошланғич партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва янги бошланғич партия ташкилотлари ташкил қилиш орқали аъзолари сонини ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Айниқса, партиянинг бошланғич ташкилотлари аҳоли муаммоларини ўрганиш, партия электорати бўлган тадбиркорларнинг мурожаатларини партия депутатлик гуруҳлари орқали ижобий ечим топишда, партиянинг турли тарғибот ишларида фаол иштирок этишда катта ташаббус кўрсатмоқда.

Энг муҳими 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказиладиган сайловларда партиянинг муносиб иштирок этишда бошланғич партия ташкилотларининг ўрни беқиёсдир.

Ана шу мақсадда партия вакиллари йирик корхоналар, тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, янги ташкил этиб келинаётган ташкилотлрда ҳам бошланғич партия ташкилотларини очишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мазкур вазифаларни амалга оширишда O‘zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши томонидан ҳам қатор амалий ишлар қилиняпти. Хусусан, апрель ойи “Бошланғич партия ташкилотларини ривожлантириш ойлиги” деб эълон қилинди. Партия вакиллари ҳудудлардаги қорхона, ташкилот ва муассасалар, тадбиркорлик субъектларида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориб, янги бошланғич партия ташкилотлари тузмоқда. Ўз фаолиятини тугатган корхона, ташкилот ва муассасалардаги қуйи бўғинлар фаолияти тўҳталиб, уларнинг аъзолари тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда. Бугунги кунга қадар Фарғона вилоятида 24 та бошланғич партия ташкилотлари тузилиб, 300 нафардан зиёд янги аъзолар қабул қилинди. Фарғона вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашида, “Қувасой ниҳоли” хусусий корхонасида, Учкўприк тумани “Томорқа” масъулияти чекланган жамиятида, “Акмал тоза маҳсулот” хусусий корхонасида ташкил этилган янги қуйи бўғинлар шулар жумласидан.

- Партия вакиллари бизнинг корхонамизга ташриф буюриб, фаолиятимиз билан яқиндан танишдилар. Кўплаб ишчи-ходимларимиз партиянинг дастури билан яқиндан танишиб, унга аъзо бўлишга қарор қилишди. Корхонамизда тузилган бошланғич партия ташкилоти орқали ходимларнинг турли муаммоларини ҳал қилишда ва таклифларини амалга оширишда фаол иштирок этамиз, - дейди “Қувасой ниҳоли” хусусий корхонасидаги БПТ раиси Н.Эргашева.

Партиянинг Фарғона вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириб, келгусида бошланғич партия ташкилотлари сонини 1000 нафарга етказишни мақсад қилган.

Аброр ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши масъул ходими

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1225
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+