O‘zLiDeP депутати кўмагида Лида Кимга уй ажратилди

13.12.2017, 15:53

O‘zLiDeP депутати кўмагида Лида Кимга уй ажратилди

Бўз туман тиббиёт коллежида “Депутат ёшлар нигоҳида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. O‘zLiDeP Бўз туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбир Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати ташкил қилинган тантаналардаги маърузаларидан келиб чиқадиган устувор вазифа ва топшириқлар ижросига бағишланди. Дастлаб кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилганларга атрофлича маълумотлар берилди. Тадбир Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Баҳодир Қодиров билан очиқ мулоқотга уланиб кетди.

– Бугунги учрашув депутат билан аҳолининг дилдан суҳбати бўлди, – дейди ушбу тиббёт коллежи ўқитувчиси Шоирахон Аҳмедова. – Ечимини топаётган муаммоларимиз ўқув масканимизда ҳам, яшаш ҳудудимизда ҳам бор. Ишончли вакилимиз айни кунга қадар ҳам ижтимоий масалаларда кўмагини аямаган. Хусусан, мен маълум муддат аввал депутатга фарзандимнинг даволаниши учун республика кардиология марказига йўлланма олишда ёрдам сўраб мурожаат қилгандим. Тез кунда унинг кўмаги билан пойтахтда фарзандимнинг юрак хасталигини даволатиб қайтдик.

Шунингдек, иштирокчилардан Лида Ким ҳам унга уйи ҳамда боқувчиси йўқлиги сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаронинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, унга ишончли вакил ташаббуси билан туман ҳокимлиги томонидан яшаш жойи ажратилди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1389
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+