Соғлиқни сақлаш соҳасида инвесторларга 200 млн. АҚШ долларигача маблағ ажратилади

25.04.2019, 18:58

Соғлиқни сақлаш соҳасида инвесторларга 200 млн. АҚШ долларигача маблағ ажратилади

Президентнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, эндиликда соғлиқни сақлаш соҳасида инвесторларга имтиёзли кредитлар берилади. Бунинг учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 200 миллион АҚШ долларигача маблағ ажратиш кўзланмоқда.

 Кредит фақатгина импорт қилинадиган замонавий тиббий ускуналар ва инвентарларни сотиб олиш учун – чет эл валютасида киритиладиган инвестиция умумий ҳажмининг 20%идан кўп бўлмаган миқдорда расмийлаштирилади. Муддати - 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда, 8 йилгача бўлган муддатга қайта молиялаштирувчи банкнинг маржаси билан бирга йиллик 1% миқдорида, инвестор томонидан киритиладиган инвестициялар умумий ҳажмининг 80 фоизидан кам бўлмаган миқдорида хусусий, шу жумладан, хорижий инвестиция киритиш шарти билан амалга оширилади.

Қолаверса, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти негизида давлат тиббиёт муассасалари раҳбарлари учун хорижий инвесторларни жалб этиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида инвестицион фаолиятни бошқариш масалалари бўйича мазкур тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан шартнома асосида қисқа муддатли малака ошириш курсларининг ташкил қилиниши бу борада профессионал кадрларнинг етишиб чиқиши ҳамда ҳамкорликнинг сифатли ва тизимли амалга оширилишини йўлга қўйилишида муҳим аҳамият касб этади.

O‘zLiDeP дастурий мақсад-вазифаларида партия тиббиёт сифатини давлат ва хусуий ҳамкорлик тамойиллари асосида тубдан яхшилаш, хусусий тиббиётни сифатли тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш, соғлиқни сақлаш соҳасида янада самарали ва замонавий технологиялар ва инновацияларни жорий этишнинг гарови сифатида қабул қилиши белгилаб қўйилган.

Шу ўринда O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳам “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида хусусий тиббиёт вакиллари билан кенг миқиёсда ҳамкорлик ишларини йўлга қўйган бўлиб, бу соҳа вакиллари учун бундай шарт-шароитлар яратилганини мамнуният билан қарши олади ва ушбу қарор хусусий тиббиёт вакилларининг фаолиятида алоҳида аҳамиятга эга бўлишига, миллат генофондини сақлаш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилишда кўмакдош бўлишига ишонч билдиради.   

 Нилуфар Отаева,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси Аёлларнинг

сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва

мавқеини ошириш бўлими ходими

  • Кўрилди
    1034
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Расулжон2019-10-13 10:34:21

Водий тур лукс масулияти чекланнан жамияти рахбари Саламов Расулжон буламан .Тиббий диагностика очиш максадида наманган шахрининг марказидан куп каватли турар жойни биринчи каватидан 260 м квадрат метр жой сотиб олдим .Эндиликда наманган вилоятида хали ек замонавий тиббий ускунани хориждан сотиб олиш учун барча банкларга чет эл валютаси куринишда кридит олишим учун мурожат килсам пул еклигини сабаб килишмокда .Мен уз фаолиятимни бошлашим учун имтиезли кридит керак.Шу борада кайси ташкилот ердам беради мен учун тел 998907401155


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+