Электоратга энг яқин бўғин

26.04.2019, 16:04

Электоратга энг яқин бўғин

Бекобод шаҳар “Тинчлик” МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган O‘zLiDeP бошлангич ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишида мазкур қуйи буғин етакчиси Камола Турдиеванинг 2018 йилдаги фаолияти ва 2019 йилдаги иш режалари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда БПТни кучайтириш, депутатлар билан ҳамкорликда олиб бориладиган ишларда натижадорликка эришиш, партия аъзолари сафини кенгайтириш каби долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

- Бошланғич партия ташкилотимиз 2005 йил очилган бўлиб, ҳозирда 28 нафар аъзони жипслаштирган, - дейди К.Турдиева. - Уларнинг кўпчилигини сиёсий жиҳатдан етук, ечимини кутаётган муаммолардан хабардор, электорат би­лан бевосита ишлашга қодир сафдошларимиз ташкил этади. Буни ўтган давр мобайнида БПТ томонидан одамларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган амалий ишлар самарасидан ҳам билиш қийин эмас.

Йиғилишда кўпчилик овоз билан БПТ етакчиси К.Турдиевага қайта ишонч билдирилди.

И. ЗОИТОВА,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1148
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+