O‘zLiDeP депутатлари Бухорода кўплаб ички йўллар таъмирталаб ҳолатдалиги учун сессияда муҳокама қилиш таклифини билдирди

26.04.2019, 16:20

O‘zLiDeP  депутатлари Бухорода кўплаб ички йўллар таъмирталаб ҳолатдалиги учун сессияда муҳокама қилиш таклифини билдирди

Халқ депутатлари  Бухоро туман  Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг  навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди.

Депутатлар дастлаб, ҳудудда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса аёлларнинг  ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Мустафоеванинг ҳисоботини тингладилар.

Ҳисоботда таъкидланишича, ўтган йил давомида аниқланган 523  нафар ишсиз  аёлнинг 427 таси турли корхона, ташкилот ва муассасаларда ўз фаолиятини бошлаган бўлса, 1412 нафар хотин-қизларга меҳнат дафтарчалари очилди, бир қатор эҳтиёжманд аёлларнинг уйларини таъмирлашга кўмаклашилди.

Туман хотин-қизлари ўртасида жиноятчилик ҳолларининг келиб чиқмаслиги учун жойларда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари ўз амалий натижасини беряпти. Агар ўтган 2018 йилда ўз жонига қасд қилиш бўйича 24 та ҳолат келиб чиққан бўлса, уларнинг 12 таси аёллар томонидан содир этилган, жорий йилнинг биринчи чорагида ҳудуд бўйича ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари умуман содир этилмади.

Хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасига жалб қилиш ва имтиёзли кредитлар ажратилиши борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилиб, 75 нафар аёлга тикув машиналари олиб берилган бўлса, ўтган йилнинг ўзида  ушбу соҳани тараққий эттиришга 600 млн. сўм кредит ажратилди. Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра бу кўрсаткич 690 млн. сўмни ташкил этди. Бундан ташқари туманда давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасалари “Шехонча”, “Шергирон”, “Работак” ва “Истиқбол” МФЙ ларда фаолияти йўлга қўйилди.  

Туман хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, депутатлар томонидан қатор таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Депутатлик гуруҳи йиғилишида автомобиль йўллари қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан 2019 йилги вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама марказида бўлди. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Учқун Рахматовнинг ушбу масала бўйича ахбороти тингланди.

Ҳисоботда таъкидланишича, тумандаги умумфойдаланувчи  автомобиль йўллари ва ички хўжалик йўлларининг умумий узунлиги 950 километр бўлиб, 2019 йилда уларни жорий таъмирлаш, талаб даражасида сақлаш ва бошқа муҳим ишлар учун 2174,1 млн. сўм сарфлаш режалаштирилган.

Туманда жорий йилда автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишларини 2019-2022 йилларда амалга ошириш бўйича  манзилли  дастур тузилган бўлиб, жами 132 километрдан иборат масофада 207.000 млн. сўмлик иш бажариш кўзда тутилган.  Навбатдаги манзилли рўйхат эса ички хўжалик йўлларини таъмирлашга оид бўлиб, 2020-2022 йиллар давомида жами 392,7 километрдан иборат йўллар талаб даражасига келтирилади. Бу муҳим ишлар  учун жами 59800 млн. сўм сарфлаш режалаштирилган.

Депутатлик гуруҳи аъзолари аҳоли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган айрим таъмирталаб йўллар бўйича ҳам танқидий фикрларини билдириб ўтишди. Ушбу кўтарилган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси  муҳокамасига киритиш таклифи билдирилди.

Муҳокама қилинган масалалар бўйича партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O‘zLiDeP  Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Маъмур2019-05-09 09:11:17

Юрунболо мфе да йуллар ачинарли холда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+