“Мустақилликнинг 20 йиллиги” МФЙ қошида O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти тузилди

26.04.2019, 16:38

“Мустақилликнинг 20 йиллиги” МФЙ қошида O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти тузилди

O‘zLiDeP Норин туман Кенгаши тумандаги “Мустақилликнинг 20 йиллиги”  МФЙда “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш мақсадида жойларда ўтказилаётган учрашув ва очиқ мулоқотлар ўз самарасини бераётгани таъкидланди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган тадбир давомида аҳолининг муаммолари, таклифлари ҳам тингланди. Хусусан, шу маҳаллада яшовчи М.Ўринова ва З.Убайдуллаевалар ўз томорқасида иссиқхона ташкил этмоқчи эканликларини айтиб, имтиёзли кредит олишда кўмак сўрадилар. O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари саъй-ҳаракати билан бу муаммо жойида ҳал этилди. Энди фуқароларга “Агробанк” туман филиали томонидан 8 фоизлик имтиёзли кредитлар ажратилади.

Норинлик Н.Рашидованинг кредит олиш бўйича қилган мурожаати ҳам шу ернинг ўзида қаноатлантирилди. Энди Н.Рошидова ҳам “Халқ банк”и туман филиали томонидан ажратилган имтиёзли кредит эвазига 50 бош зотдор қуёнлар олиб парваришлайди.  

–Маҳалламизда 2100 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, – дейди мазкур маҳаллада яшовчи Манзура Элчиева. – Партия фаолларини маҳалламизга ташрифи биз учун айни муддао бўлди. Боиси, маҳалламизда ўз бизнесини бошлаш ҳаракатида юрган, лекин кимдан кўмак сўрашни билмаётган хотин-қизларимиз кўп эди. Мана, партия кўмаги билан уларнинг аксарияти тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишди.

Таъкидлаш керак, тадбир давомида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган фуқаролар партия сафига қабул қилиниб, ушбу маҳалла қошида  O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1060
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+