O‘zLiDeP найманлик ишсиз ёшлар учун гидропоник усулда ташкил этилган иссиқхонада мастер-класс ўтказди

26.04.2019, 16:41

O‘zLiDeP найманлик ишсиз ёшлар учун гидропоник усулда ташкил этилган иссиқхонада мастер-класс ўтказди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Тахиатош туманидаги “Нукус универсал базаси” иссиқхонасида “Найман” овул фуқаролар йиғинидаги ишсиз ёшлар учун мастер-классс ташкил қилди.

Мазкур овул фуқаролар йиғинида 10 минг 503 нафар аҳоли фаровон ҳаёт кечириб келмоқда. Шундан 5 мингдан зиёдини хотин-қизлар, 2 минг нафардан ортиғини ёшлар ташкил этади.

Партиянинг туман кенгаши ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ушбу маҳалла аҳлининг ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, тажрибали томорқачи хонадон эгалари билан мулоқотлар қилиш, уларнинг тажрибаларини ёшларга тушунтириш мақсадида ушбу гидропоник усулда ташкил этилган иссиқхонада маҳорат дарси ташкил этилди.  

- Ўтган йилнинг октябрь ойида “Ҳамкор банк” туман филиалидан кредит олиб, “Нукус универсал базаси” иссиқхонасининг 1 гектар ер майдонига гидропоник усулда голландия помидорининг аламина сортини эккан эдик, – дейди ушбу иссиқхона раҳбари У.Саатбаев. - Иссиқхона учун керакли континер, асбоб-анжомлар Жанубий Кореядан келтирилди. Ҳозирда  помидорни томчилатиб суғориш ишлари олиб борилмоқда. Томчилатиб суғориш орқали битта экилган помидор навидан икки марта ҳосил олиш мумкин. Иссиқхонамизда 14 нафар ёшлар доимий иш билан банд.

Тадбир давомида ёшлар тажрибали тадбиркор У.Саатбаевнинг гидропоник усулда помидор навини етиштираётган иссиқхонасини кўздан кечиришди. У ерда ёшлар иссиқхона фаолияти, ерга ишлов бериш, ўз вақтида суғориш, томорқадан самарали фойдаланишда кўпроқ нималарга эътиблор қаратиш кераклиги борасида зарур кўрсатма ва тавсияларга эга бўлишди.

Маҳалла ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди ва кўпчилиги ўз томорқаларида ҳам иссиқхоналар ташкил қилишни мақсад қилди.   

O‘zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1358
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+