Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасини бориб кўрди (+ФОТО)

26.04.2019, 17:25

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасини бориб кўрди (+ФОТО)
Хитойда амалий ташриф билан бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси янги биносини кўздан кечирди.
 
Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари барча соҳалар, жумладан, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, технологиялар, энергетика, маданий-гуманитар йўналишларда фаол ривожланиб бормоқда.
 
Дипломатик ваколатхонамизнинг уч қаватли янги биноси фарғоналик усталар иштирокида миллий бунёдкорлик анъаналари ва замонавий меъморчилик ютуқлари асосида бунёд этилган. Иморат Пекин шаҳри марказидаги Чаоянг ишбилармонлик мавзесида, АҚШ, Япония, Малайзия, Сингапур каби давлатлар элчихоналари билан ёнма-ён жойлашган. 
 
Бу ерда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қабул қилиш, сифатли консуллик хизматлари кўрсатиш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш учун барча шароит яратилган. 
 
Биринчи қаватда музокаралар, ишбилармонлик ва маданият тадбирларини ўтказишга мўлжалланган “Самарқанд”, “Бухоро”, “Хива”, “Қўқон” заллари жойлашган. Дарвозадан кираверишдаги айвон халқимиз анъаналари ва бой маданиятини акс эттирган.
 
photo5337035712333196128.jpg
 
Давлатимиз раҳбари бу ердаги шароитлар билан танишар экан, мазкур даргоҳ миллий услубда безатилганига мамнуният билдирди ҳамда у Хитой томонининг мамлакатимиз билан ҳамкорликка юксак эътибори намунаси эканини таъкидлади.
 
Ушбу элчихона халқларимизни янада яқинлаштирадиган, турли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтирадиган, маданиятлар бир-бирини ўзаро бойитадиган марказ бўлади. Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган янги ғоя ва ташаббусларни ишлаб чиқишга хизмат қилади. 
 
photo5337035712333196130.jpg
 
photo5337035712333196131.jpg
 
photo5339253487415962802.jpg
  • Кўрилди
    1758
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2019-04-29 16:07:18

Элчихонанинг миллий услубда безатилганлиги мамлакатимиз билан ҳамкорликка юксак эътибор намунаси булиб, халқларимизни янада яқинлаштирадиган, турли соҳалардаги манфаатларимизни кенгайтирадиган, маданиятлар бир-бирини ўзаро бойитадиган давлатларимиз уртасидаги алокаларниянада мустаҳкамлашга қаратилган янги ғоя ва ташаббусларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.


Шавкат Сафарбаев ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши раиси2019-04-27 19:33:27

«Бир макон, бир йўл» лойиҳаси ҳаракатлар стратегияси тамойилларига тўла мос келади ва мамлакатимизнинг иқтисодий жиҳатдан янада ривожланиши учун кенг эшикларни очиб беради. Айниқса Форум денгиз йўлига эга бўлмаган бизнинг мамлакатимиз учун, халқаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш учун катта имкониятлар яратади деб умид қилиб қоламиз. Шунингдек муҳтарам Президентимизнинг Орол бўйи муаммоларига яна бир марта халқаро хамжамият диққатини қаратиб БМТ Бош котиби билан ўтказган учрашувда ушбу масалани ҳам кўтарганликлари, Орол бўйи муаммоларини ечиш йўлида ташланган катта бир қадам бўлди деб ўйлаймиз...


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+