OʻzLiDeP акцияси доирасида депутатлар ёшларга китоблар совға қилди

29.04.2019, 09:29

OʻzLiDeP акцияси доирасида депутатлар ёшларга китоблар совға қилди

Ҳозирги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Юртимизда уларнинг сифатли таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун эса барча шароитлар яратилган. Айниқса, ёшларни китоб билан ошно, дўст қилишга жиддий эътибор қаратилаётир.

Бу ҳақда гапирганда OʻzLiDeP ҳудудий ташкилотлари томонидан “Дурдона” лойиҳаси доирасида ўтказиб келинаётган тарғибот тадбирларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Чунки бугун лойиҳа доирасидаги тадбирлар натижасида юртимизда ёш китобхонлар сафи тобора кенгайиб боряпти.

Партия Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Чилонзор туманидаги 164-сонли мактабда ўтказилган “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли тарғибот акцияси ҳам ана шундай эзгу мақсадга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Тадбирда OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Мадамин Назиров ва партия туман Кенгаши ходимлари сўзга чиқиб, китоб жаҳолатга қарши маърифат билан курашда енгилмас куч эканини айтиб, ўқувчиларни кўпрок китоб мутолаа қилишга чақирди.

–Болаликдан китоб мутолаа қилишни яхши кўраман. Шу боис, бўш вақтларимда кўпроқ китоб ўқиб тураман, – дейди мазкур мактабнинг 8-синф ўқувчиси Сардорбек Ганиев. – OʻzLiDeP фаоллари томонидан туҳфа этилган китоблар эса билим ва малакамизни янада оширишда катта туртки бўлади.

Шу куни OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Саидолим Насриддинов ҳам бу эзгу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, тумандаги 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларига 100дан ортиқ китоблар совға қилди.  

– Китоб ўқиш – ақлни чархлайди. Яхши китоб ўқиган киши ўзини кучлироқ, ақллироқ сезади. Ҳар қандай янгилик бир кун келиб эскириши мумкин, лекин инсониятнинт минг-минг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Шу боис, депутат томонидан тақдим этилган китоблар жамланмасидан жуда хурсанд бўлдик, – дейди мактаб директори Рустам Сафаров.

Таъкидлаш керак, шу куни халқ вакиллари А.Некбаев ва Рената Юусуповалар ҳам ўз сайлов окрукларида жойлашган мактабларда бўлиб, ёшларга 100 га яқин китоблар совға қилишди. 

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1636
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+