Дўстлик туманида ҳам “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш маркази” иш бошлади

13.12.2017, 16:04

Дўстлик туманида ҳам “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш маркази” иш бошлади

O‘zLiDePнинг “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш маркази”ни ташкил этиш лойиҳаси доирасида Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида ҳам ана шундай марказ ташкил этилди.

Мазкур марказ туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва фермер аёлларни  бир мақсад йўлида бирлаштириб, уларнинг намунали фаолиятини йўлга қўйиш ва оммалаштиришда, турли муаммоларга дуч келаётган ишбилармон опа-сингилларимизга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда яқиндан ёрдам беради.

Марказ тақдимотига бағишланган тадбирда ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга маҳорат дарслари ташкил этилди.

Таъкидлаш керак, “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш маркази”и Арнасой, Мирзачўл, Бахмал, Ғаллаорол, Янгиобод, Зомин туманларида ҳам фаолият юритмоқда.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1534
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+