O‘zLiDeP раҳбари партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши фаолияти билан танишди

29.04.2019, 11:23

O‘zLiDeP раҳбари партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши фаолияти билан танишди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов “Обод қишлоқ” дастури ижросини таъминлаш бўйича партия ҳудудий Кенгаши ва маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига борди.

Дастлаб O‘zLiDeP раҳбари партия вилоят Кенгашининг янги биносини кўздан кечирди. Кенг ва баланд қилиб қурилган, замонавий техникалар билан жиҳозланган ушбу  бинода ходимлар учун барча шароитлар яратилган. Бу ерда ташкил этилган мўъжаз кутубхона эса нафақат партия ходимлари, балки ҳудуд аҳолиси ва ёшлар хизматига ҳам шай.

Шундан сўнг, O‘zLiDeP етакчиси партия ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари билан учрашиб, улар билан самимий мулоқот қилди.

Йиғилишда партия вилоят Кенгаши ва маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат 56 та ишчи гуруҳ аъзолари томонидан “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, ўтган давр мобайнида ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли билан мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида 3319 хонадонда бўлиб, шундан 1602 та хонадонга тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашган.

Шунингдек, партия вилоят Кенгаши томонидан инвестициявий лойиҳалар бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, жорий йилда вилоятда жами 869 та инвестициявий лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, уларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этиш учун 151 нафар депутат бириктирилган.

Таъкидланишича, халқ вакиллари ушбу лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширишда доимий назорат олиб борган. Хусусан, депутатлар томонидан “Жамшидбек КТХК”га музлатгич омборхонаси қуриш учун “Халқ банк” томонидан 4 млрд сўм, “Тошпўлатов Жўраниёз” фермер хўжалигига “Ягуар” беда ўриш комбайни олиш учун “Халқ банк” Шеробод туман филиали томонидан 1 млрд. 200 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг шу даврига қадар партия томонидан жойларда ўтказилган сайёр қабуллар давомида фуқаролардан келиб тушган 147 мурожаатдан 126 таси ижобий ҳал этилган. Қолган 21 та мурожаат эса  белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.

O‘zLiDeP раҳбари Дастур доирасида қилинган ишлар билан танишар экан, бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш, БПТ фаолиятини жонлантириш бўйича зарур кўрсатмалар берди. Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларда қизғин тайёргарлик кўриш зарурлигини таъкидлади. 

Шунингдек, электоратимиз бўлган тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, тадбиркорликка оид билим ва савиясини янада ошириш бўйича аниқ таклифларни берди.

 O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    651
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2019-04-29 16:32:07

Электоратимиз бўлган тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш бу партиямиз аъзоларининг асосий вазифаларидан бири хисобланади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+