Бекободда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди

29.04.2019, 17:05

Бекободда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Бекобод шаҳар босқичи ўтказилди.

Дастлаб тадбиркор ва фермер хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди. Иштирокчилар ўзаро тажриба алмашди. 

Ҳамкор ташкилотлар ва халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларидан иборат ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, уларни адолатли баҳолаб боришди.

–Шаҳримизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган хотин-қизларимиз кўп. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, меҳнатларини рағбатлантириш, эркин фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратиш бизнинг асосий вазифамиздир, – дейди O‘zLiDeP Бекобод шаҳар “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси Л.Норматова. – Шу боис, танлов давомида ҳар бир иштирокчининг иши билан яқиндан танишиб, уларни муносиб баҳолаб бордик.

Танловда “Зулфия-бону-чевар” хусусий корхонаси раҳбари Уғилой Мирзамуротованинг фаолияти эътироф этилиб, 1-ўринга муносиб топилди. 

–Тўғриси, камтарона меҳнатимни юксак баҳолаб, 1- ўринга лойиқ топишганидан жуда хурсанд бўлдим, – дейди У.Мирзамуротова. – Энди танловнинг вилоят босқичида қатнашиб, фахрли ўринларни олишга ҳаракат қиламан. Зотан, тадбиркор аёлларни рағбатлантиришга қаратилган мазкур танлов нафақат мени балки барча иштирокчиларни тўлқинлантириб юборди.

Танлов сўнгида ғолиб ва совриндорларга O`zLiDeP Бекобод шаҳар Кенгашиниг диплом ва эсталик совғалари топширилди.

Аҳрор ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1552
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+