O‘zLiDeP фаоллари “GULISTAN-MILI-TEXTILE” МЧЖ фаолияти билан танишди

29.04.2019, 17:08

O‘zLiDeP фаоллари “GULISTAN-MILI-TEXTILE” МЧЖ фаолияти билан танишди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Гулистон шаҳридаги “GULISTAN-MILI-TEXTILE” МЧЖда партия фаоллари ва ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар учун саёҳат уюштирди.

Дастлаб иштирокчилар корхона фаолияти, у ерда яратилган шарт-шароитлар, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.  

Маълум бўлишича, бугун корхонада 400 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Эътиборли жиҳати, уларнинг 90 фоизини маҳаллий коллеж битирувчилари ташкил этади.

“2018 йилда 7,5 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилган эдик. Жорий йилда бу кўрсаткични 9,5 млн. АҚШ долларига етказишни мўлжаллаяпмиз.Маҳсулотларни асосан Украина, Белорусия, Россия, Қозоғистон ва Туркия давлатларига экспорт киламиз. Жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 20 фоизга ошириш ва сифатни янада яхшилашни режалаштирганмиз. Шу боис, ҳозирда корхонамиз фаолиятини кенгайтириш мақсадида 12 гектар ер майдонида қурилиш ишларини олиб бормоқдамиз”, – дейди “GULISTAN-MILI-TEXTILE” МЧЖ раҳбари Равшан Ғаниев.

Дарвоқе, бугун корхона қошида 63 нафар тарафдорларимизни бирлаштирган O‘zLiDeP қуйи бўғини ҳам фаолият юритмоқда. Таянч нуқта етакчисининг ташаббускорлиги туфайли БПТ аъзолари сони йил сайин ортиб боряпти.

Шу куни бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишида ҳам БПТнинг ўтган даврдаги фаолияти алоҳида эътироф этилиб, ишончни оқлаган Р.Ғаниев қайта БПТ раислигига сайланди.

Тадбир сўнгида O‘zLiDeP сафига қабул қилинган 10 нафар ишчи-ходимга партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.

                                 Ирода ҲУСАНОВА,

O‘zLiDeP Гулистон шаҳар

Кенгаши ходими  

  • Кўрилди
    3766
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+