Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият
29.04.2019, 17:47
OʻzLiDeP Тошкент шаҳар ва Олмазор туман Кенгашлари ҳамкорлигида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиори остида байрам тадбири ўтказди.
Унда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида хизмат кўрсатган меҳнат фахрийлари, кам таъминланган оилалар, нуроний отахон ва онахонлар иштирок этди.
Тадбирда ўтганлар руҳини шод этиш, кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш эзгу анъанага айлангани, бу ўз навбатида, янги авлод тафаккурида ҳам тарихга ҳурмат билан қараш туйғусини шакллантираётгани таъкидланди.
Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб ташкил этилаётган бу йилги байрам тадбирларида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига моддий, маънавий ёрдам кўрсатилаётгани айтиб ўтилди.
Тадбир давомида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари уруш йилларида ўз хотираларини ёшларга сўзлаб берди.
– Шу кунларга етказганингга шукр, – дейди иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Маҳкам Муҳаммедов. – Иккинчи жаҳон урушида кўп қийинчиликларни кўрдик, минглаб юртдошларимиз кўз олдимизда ҳалок бўлди. Мана, ҳозир тинч-осойишта диёрда болаларим, невараларим ардоғида кексалик гаштини суряпман.
Тадбир сўнгида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси М.Муҳаммедов ҳамда 2-гуруҳ ногирони Л.Мирзаеваларга “Gʻuncha Med” тиббиёт марказида 10 кунлик бепул даволаниш учун йўлланма берилди.
Муроджон ЎРИНОВ,
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Бувайдалик сайловчилар қонунчиликдаги янгиликлар билан таништирилди
17.04.2024, 22:12
-
Депутат деҳқон бозорларда нарх-наволарни ўрганди
17.04.2024, 17:21
-
Шофирконда партия фаоллари хусусий МТТлар фаолиятини ўрганмоқдалар
17.04.2024, 15:40
-
O‘zLiDeP фракцияси аъзолари Сайхунободда аҳоли даромадларини ошириш бўйича қилинаётган ишларни ўрганяпти
17.04.2024, 13:20
-
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш учун янги имкониятлар яратилмоқда
16.04.2024, 18:26
Фикрингизни қолдиринг