O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳолидан хабар олди

30.04.2019, 16:01

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳолидан хабар олди

Мамлакатимизда иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини эъзозлаш,  фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш том маънода миллий анъанага айланган.

Шу муносабат 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотлари томонидан бир қатор хайрли тадбирлар уюштирилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов ҳам Қонликўл туманидаги “Қонликўл” посёлка фуқаролар йиғинида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қазақбай Қосуақов хонадонида бўлиб, отахон билан дилдан суҳбат қилди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида Қазақбай ота уруш йилларида кўрган заҳматларини, қийинчиликларини ёшларга сўзлаб берди.

“Минг шукрки бугун юртимиз тинч, халқимиз фаровон ҳаёт кечирмоқда, – дейди Қазақбай Қосуақов. – Ҳозир 40 набира, 20 чевара, 15 нафар эварам бор. Уларга уруш давридаги воқеалар, машаққатли кунлар ҳақида гапириб бераман. Токи, улар ҳам замонимиз, тинчлигимиз, тўкин-сочинлигимиз қадрига етсин. 

Учрашув давомида халқ вакили ҳамда партия вакиллари томонидан Қазақбай отага байрам совғалари топширилди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1494
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+