Зангиота туманидаги 35-сонли мактабга китоб совға қилган O‘zLiDeP депутати ушбу таълим даргоҳини қайта таъмирлаб беришни ўз назоратига олди (+ВИДЕО)

30.04.2019, 15:59

Зангиота туманидаги 35-сонли мактабга китоб совға қилган O‘zLiDeP депутати ушбу таълим даргоҳини қайта таъмирлаб беришни ўз назоратига олди (+ВИДЕО)

Президентимизнинг ёшларга қаратаётган эътибори доирасида Ўзбекистон Либерал демократик партияси фаоллари, депутатлар “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция доирасида ўзлари таълим олган мактабларига китоблар совға қилишда давом этмоқдалар.

Хусусан, Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ўрозали Жўраев тумандаги 35-сонли мактаб ўқувчиларига энг сара бадиий адабиётлар, ўқув қўлланмалари ҳамда инглиз тилини ўрганувчилар учун қатор луғат ва адабиётлар совға қилди.

Билимлар байрамига айланган мазкур тадбирда ўқувчилар адабиёт ва санаътга қизиқишлари катта эканлигини намоён этишди.

Депутат ва партия фаолларига ўз миннатдорчилигини билдирган устозлар, мазкур мактабда ўқувчилар билимга чанқоқ эканлигини, жумладан 4-синф ўқувчиси Наргиза Бахтиёрова ёш бўлишига қарамай ўзининг илк шеърий тўпламини нашр қилдиргани, 9-синф ўқувчиси Дилдора Мансуров эса армрестлинг спорт тури бўйича вилоятда фахрли биринчи ўринни олганлиги, қолаверса туманда ягона бўлган бадминтон спорт тўгараги мавжудлиги ўқувчиларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этилганлигини таъкидлашди.

Тадбир давомида партия депутатлик гуруҳи аъзоси Ўрозали Жўраев мазкур таълим масканини таъмирлаш, замон талаблари асосида жихозлаш учун талаб этиладиган барча зарурий ишларни амалга оширишни ўз зиммасига олди ва бу бўйича тегишли ташкилотга депутатлик сўрови жўнатди.

  • Кўрилди
    2219
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Elbek2020-10-20 12:14:33

Tarifga til ojiz


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+