НамМТИнинг 25 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

30.04.2019, 16:49

НамМТИнинг 25 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар заҳирасига олинди

Наманган Мухандислик  технология  институтида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тақдимот тадбири ташкил этилди.

Тегишли соҳа вакиллари, партия вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини ёш мутахассислар билан таъминлаш, бу борада  олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди.

–Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад – сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этишда давр талабларига жавоб берадиган, ёш кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишдан иборат, – дейди O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири Мусохон Юсупжанов. –Шу боис, тадбир давомида замонавий фикрлайдиган, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга шижоатли ёшларни танлаш ва уларни партия сафига жалб қилишга алоҳида эътибор қаратдик.

Тадбирда шунингдек, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилаётган партиявий лойиҳалар, жумладан, “Start up”, “Start up invest”, “Start up export”, “Хавфсиз интернет”, “Келажак депутатлари” каби лойиҳалар тўғрисида ҳам кенгроқ маълумотлар берилди.

–Бугунги тадбир биз учун катта мактаб бўлди. Чунки тадбир давомида сиёсий билимларимиз янада мустаҳкамланди, – дейди Наманган Мухандислик  технология институти талабаси Нодир Маликов. – Айниқса, маърузачилар томонидан замонавий инновацион ўқув технологиялари асосида раҳбар-ходим муносабатлари бўйича ташкил этилган амалий машғулотлар менда катта таассурот қолдирди.

Тадбир сўнгида 25 нафар ёшлар партия кадрлар заҳирасига олинди.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1021
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+