Хонқадаги “ФЕЕДГРАН” агросаноат комплексида O‘zLiDeP қуйи бўғини тузилди

30.04.2019, 18:43

Хонқадаги “ФЕЕДГРАН” агросаноат комплексида O‘zLiDeP қуйи бўғини тузилди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Шавкат Сафарбаев тадбиркор ва фермерлар фаолияти билан танишиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Хонқа туманидаги “ФЕЕДГРАН” масъулияти чекланган агросаноат комплексига борди.

Маълум бўлишича, Давлатбой Аминов раҳбарлигида 96 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонада асосан парранда ва чорва моллари учун озуқабоп ем-ҳашак ишлаб чиқарилади. Тадбиркорнинг айтишича, 2007 йилда Германия давлатининг “Big-Dutchman” компаниясидан ёш парранда ва она товуқ боқиш линиялари, Швейцария давлатининг “Бюлер АГ” компаниясидан омухта ем ишлаб чиқариш линиялари келтирилиб, паррандачилик, омухта ем ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

“Корхонамиз 450 минг бош она товуқ боқиш ва 110 минг бош ёш паррандалар ўстириш ҳамда соатига 15 тонна омухта ем ишлаб чиқариш қувватига эга. Бугунги кунда давлатимиз томонидан товарларни экспорт қилиш бўйича кенг имтиёзлар яратилгани сабабли, маҳсулотларимизнинг экспорт ҳажми ҳам йил сайин ошмоқда. 2017 йилда 160 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт қилган бўлсак, ўтган йили 587 минг АҚШ долларига етказдик”, – дейди  Д.Аминов.

“Шунингдек, 12 млрд. кредит маблағлари эвазига Германия ва Нидерландия давлатларидан замонавий линиялар келтириб ўрнатдик ва 20 янги иш ўрни яратишга эришдик. Шу кунларда эса 6 иссиқхона барпо этиб, яна 60 янги иш ўринлари яратиш ҳаракатида юрибмиз”, – дея қўшимча қилди у.

Партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди, уларни ўйлантираётган муаммолар билан қизиқди. Юртимизда тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар, шароитлар ҳақида маълумотлар беришди.

Учрашув якунида 20 нафар ходим партия сафига қабул қилиниб, корхона қошида партиянинг бошланғич ташкилоти тузилди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1096
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+