O‘zLiDeP депутати оқчангал ва наймансойлик аҳоли томорқасига экин экишда кўмаклашди

30.04.2019, 18:44

O‘zLiDeP депутати оқчангал ва наймансойлик аҳоли томорқасига экин экишда кўмаклашди

Аввал хабар берганимиздек, барча ҳудудларда бўлгани каби O‘zLiDeP Фарғона вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ вакиллари аҳоли томорқаларини ўрганиб, бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти. Бу борада партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Авазбек Пайғамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари “Оқчангал” қишлоғи ва “Наймансой” маҳалласидаги аҳоли томорқаларини ўрганишди. Ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли томорқаларига депутат кўмагида сабзавот-полиз ва мевали дарахт кўчатлари экиб берилди.

Ушбу қишлоқда яшовчи С.Файзуллаевнинг хонадони ўрганилганда томорқа ерига техника ёрдамида ишлов бериш зарурлиги аниқланди. Халқ вакили ҳомийлигида фуқарони томорқа ерига техникалар ёрдамида ишлов берилиб, полиз экинлари экиб беришда кўмаклашилди. Шунингдек, Наймансой маҳалласидаги Комилжон ота хонадонига ҳам сабзавот ва мевали дарахт кўчатлари экиб берилди. 

– “Биз сайлаган халқ вакили партия фаоллари билан келишиб, томорқамизни техникалар ёрдамида ишлов беришга яқиндан кўмаклашди. Бундан ташқари полиз ва мевали дарахт кўчатларини ҳам олиб беришди. Бундай хайрли ишларни қилаётган депутатларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - дейди Ўзбекистон туман Оқчангал қишлоғида яшовчи фуқаро С.Файзуллаев.

O‘zLiDeP вакиллари томонидан ташкил этиб келинаётган бу каби амалий ишлар вилоятнинг энг чекка қишлоқларида ҳам давом этмоқда.

Аброр ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши масъул ходими

  • Кўрилди
    1325
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+