O‘zLiDePнинг “Сен юртга кераксан!” лойиҳаси доирасида 6 нафар данғаралик ёшлар ишли бўлди

01.05.2019, 15:50

O‘zLiDePнинг “Сен юртга кераксан!” лойиҳаси доирасида 6 нафар данғаралик ёшлар ишли бўлди

O‘zLiDeP томонидан уюшмаган, тайинли бир машғулотга эга бўлмаган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, ишга жойлаштириш, тадбиркорлик соҳасига жалб этишга қаратилган “Сен юртга кераксан!” лойиҳаси ўтказиб келинмоқда.

O‘zLiDeP Данғара туман Кенгаши томонидан тумандаги “Имкон” хусусий ишлаб чиқариш корхонасида ушбу лойиҳа доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда "Имкон" хусусий ишлаб чиқариш корхонаси, "Мукаммал мебел" масъулияти чекланган жамияти, “Содиқжон” наслчиликка иҳтисослашган фермер хўжалиги вакиллари, депутатлар ва ёшлар иштирок этишди. Тажрибали тадбиркорлар томонидан ёшларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш, бугунги кунда тадбиркорликка берилаётган имтиёзлар ва янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари тўғрисида маҳорат дарслари ташкил этилди.

Мазкур тадбирнинг амалий натижаси сифатида партиянинг фаоллари раҳбарлик қилаётган "Имкон" хусусий корхонасига 3 нафар, "Мукаммал мебел" МЧЖга 2 нафар, "Содиқжон" наслчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига 1 нафар уюшмаган ёшлар ишга жойлаштирилди.

“Партия томонидан ташкил қилинган ушбу лойиҳада иштирок этиш орқали “Имкон” хусусий ишлаб чиқариш корхонасига ишга қабул қилиндим. Бундан жуда хурсандман ва албатта партия фаолларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусида партиянинг фаол аъзоларидан бири бўламан”, - дейди Обиджон Мадғойипов.

Шунингдек, лойиҳа якунида 10 нафар ёшлар Партия сафига қабул қилинди. Ушбу лойиҳа вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.

Аброр ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши масъул ходими

  • Кўрилди
    996
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+