O‘zLiDeP депутатлари: жамоат ишларида ишлаган фуқароларга иш ҳақи ўз вақтида тўланмаслиги бўйича ҳақли эътирозлар бўляпти

01.05.2019, 15:52

O‘zLiDeP депутатлари: жамоат ишларида ишлаган фуқароларга иш ҳақи ўз вақтида тўланмаслиги бўйича ҳақли эътирозлар бўляпти

Шароф Рашидов туман Бандликка кўмаклашиш марказига жорий йилнинг 1-чораги давомида фуқаролар томонидан жами 1002 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 322 таси иш билан таъминланган, жамоат ишларига 640 нафар фуқаро жалб этилган. Ушбу мурожаат қилган фуқаролардан 40 нафари касбга ўқитиш марказларига юборилди, 56 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланган.

Бу ҳақда халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ва қарорга асосан ишлаб чиқилган Бандлик дастурининг бажарилиши юзасидан Туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ғайрат Ҳайдаровнинг ҳисоботи эшитилди.  

Ушбу марказ томонидан туман ҳудудидаги корхона ва ташкилотлар томонидан 2019 йилда жами 422 та квота иш ўринлари яратилиши ҳисобига жорий йилнинг 1-чораги давомида 64 нафар фуқаро квота иш ўринлари ҳисобидан ишга жойлаштирилди, - дейди туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ғайрат Ҳайдаров.

Маълумотларга кўра, жорий йил бошидан фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида тасдиқланган иш-режа асосида туман ва шаҳарларда мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари идораларида Бандликка кўмаклашиш марказининг ишга жойлаштириш инспекторлари бурчаклари ташкил этилган бўлиб, ушбу бурчакда ҳудудга бириктирилган инспектор тўғрисида ҳамда мавжуд бўш иш ўринлари билан танишишлари мумкин. Қолаверса, ушбу тасдиқланган иш-режага мувофиқ маҳалла фуқаролар йиғинларида ишга жойлаштириш кунлари ташкил этилмоқда. Шу билан биргаликда ҳудудларда шакиллантирилган кам таъминланган оилалар тўғрисидаги рўйхат асосида ушбу оилалар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилган. Яъни биринчи навбатда ўзларида мавжуд бўлган томорқалардан унумли фойдаланиш, ҳозирги кунда банклар томонидан тақдим этилаётган кредитлар, уларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва мавжуд йўналишлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб бориляпти.

Туман Банликка кўмаклашиш маркази томонидан амалга ошириладиган ишлар бугунги кунда тизимда яратилган махсус Бандлик дастури орқали назорати олиб борилмоқда. Ушбу дастур орқали марказда ишловчи ходимлар томонидан амалга оширилган барча вазифа ва топшириқлар ижроси бўйича мониторинг олиб борилади ва натижаси асосида иш жараёнида сусткашликка йўл қўйган ходимлар белгиланган тартибда интизомий жазоларга тортилади.

Йиғилиш давомида Шароф Рашидов тумани бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ғ.Ҳайдаровнинг берган ахбороти бўйича депутатлар томонидан жойларда Бандлик дастурига асосан ишсиз бўлган фуқароларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишларнинг ҳақиқий ҳолати ўрганилди. Ўрганиш натижасида жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларга иш хақи бериш учун табель тасдиқланишида муаммолар юзага келаётганлиги ва натижада жамоат ишларида ишлаган фуқароларнинг иш ҳақлари ўз вақтида берилмаётганлиги ва бу фуқаролар ўртасида ҳақли эътироз ва норозиликларни келтириб чиқараётганлиги аниқланди.

Жамоат ишларига жалб қилинган фуқарога иш хақи бериш учун фуқаро ишлаган ҳудуд маҳалла раиси ишчиларнинг ҳақиқатда ишлаганлигини тасдиқлаши керак ва маълумот тақдим этиши лозим. Жамоат ишига жалб қилинган фуқаролар сонининг кўплиги сабабли маҳалла раиси уларнинг барчасини ўз кўзи билан кўриб ишлаганлиги ҳолатига тўлиқ ишонч ҳосил қилолмаётганлиги оқибатида жамоат ишларида ишлаган фуқароларга иш ҳақи тўланишида сансоларликлар юзага келмоқда.

Йиғилишда партия депутатлик гуруҳлари томонидан бу каби тушунмовчиликларни олдини олиш, ечим топиш мақсадида туман Кенгаши сессиясида муҳокама қилиш борасида таклиф билдирилди.

Олим Норжигитов

O‘zLiDeP Жиззахт вилоят Кенгаши

Депутатлик гуруҳлари билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    1187
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+