Сизнинг жасоратингиз ҳеч қачон унутилмайди

01.05.2019, 16:36

Сизнинг жасоратингиз ҳеч қачон унутилмайди

O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотлари томонидан Президентимизнинг “9-май Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш бўйича жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан O‘zLiDeP депутатлари иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонида бўлиб, улар билан дилдан суҳбат қилмоқда.

Шу муносабат билан O‘zLiDeP Жиззах вилоят ва Арнасой туман Кенгаши ходимлари ҳамда Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашидаги  партия депутатлик гуруҳи аъзоси Вали Боймуродовлар тумандаги Янгибўстон ҚФЙ С.Рахимов кўчаси 31-уйда яшовчи 95 ёшли Ризаев Хамроқул ота хонадонига бордилар.

“1941 йилдан 1944 йилга қадар Украина ва Польша ерларида жанг қилдик. Бешавқат уруш қанчадан-қанча юртдошларимизнинг умрига зомин бўлди. Минг шукрки, бугун тинч ва дориломон кунларда ҳаёт кечиряпмиз. Шу кунларга етказганига шукур”, – дейди Хамроқул ота.

Учрашувда халқ вакили В.Боймуродов ва партия вилоят Кенгаши томонидан Хамроқул отага байрам совғалари топширилди.

                                                                          O‘zLiDeP Жиззах вилоят

                                                                          Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    338
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+