18 БПТ раиси ўз лавозимида қолди

01.05.2019, 16:39

18 БПТ раиси ўз лавозимида қолди

O‘zLiDeP Наманган туман Кенгаши қошида фаолият юритаётган 79 қуйи бўғин 3 минг 592 нафар аъзоларни ўз сафига жипслаштирган. Ҳозирга қадар мазкур таянч нуқталарнинг 27 тасида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди.

Таъкидлаш керак, ўтказилган йиғишлар давомида бошланғич партия ташкилотларининг ўтган йилги фаолияти сарҳисоб қилиниб, ишончни оқлаган 18 қуйи бўғин етакчиси ўз лавозимида қолди. Қолган 9 БПТ раиси ўрнига сиёсий жиҳатдан етук, фаол ва ташаббускор етакчилар сайланди.                        

–Ҳисобот-сайлов йиғилишларида қуйи бўғинларнинг 2019 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш, БПТ раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш, партия аъзоларини кўпайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди, – дейди O‘zLiDeP Наманган туман Кенгаши аппарат раҳбари Илҳомжон Қаюмов. – Шунингдек, таянч нуқталар учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фаолиятини жонлантириш масалаларига ҳам жиддий аҳамият берилди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда тумандаги қолган бошланғич партия ташкилотларида ҳам ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. 

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1084
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+